Украинада 1276 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ
2 апрель 2022, 14:43

Украинада 1276 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ

24 февралдан 1 апрелга қадар Украинадаги уруш оқибатида 1276 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, яна 1981 киши яраланди. Бу БМТ томонидан тасдиқланган рақамлар, асл ҳолат бунданда кўпроқ бўлиши мумкин. Украина бош прокурори жума куни соат 8:00 ҳолатига жами 153 нафар бола ҳалок бўлгани ва 245 нафар бола жароҳат олганини қайд этди.

Fitch Ratings 2022 йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиш суръати прогнозини 3,1% гача пасайтирди
2 апрель 2022, 13:32

Fitch Ratings 2022 йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиш суръати прогнозини 3,1% гача пасайтирди

Fitch Ratings агентлиги 2022 йилда Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати прогнозини 3,1% гача пасайтирди. Прогнозларга кўра, мамлакатда инфляция даражаси 2022 йилда ўртача 12,7% ни, 2023 йилда ўртача 11,6% ни ташкил қилиши кутилмоқда. Агентлик Ўзбекистон суверен кредит рейтингини ВВ- (барқарор кутилма) даражада баҳолаган.

Оққўрғонда заҳарланган 25 нафар бола воқеасида 6 киши айбланмоқда
2 апрель 2022, 13:31

Оққўрғонда заҳарланган 25 нафар бола воқеасида 6 киши айбланмоқда

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли болалар боғчасида заҳарланган 25 нафар тарбияланувчи воқеаси бўйича 6 кишига нисбатан учта модда доирасида жиноят иши қўзғатилди.

Forbes: Франция Алишер Усмоновга алоқадор иккита вертолётни ҳибсга олди
2 апрель 2022, 12:58

Forbes: Франция Алишер Усмоновга алоқадор иккита вертолётни ҳибсга олди

Франция ҳукумати санкциялар остида бўлган миллиардер Алишер Усмонов билан боғлиқ бўлган иккита вертолётнинг фойдаланиш ҳуқуқини музлатиб қўйди, деб хабар қилди Forbes. Уларнинг нархи 26 млн долларга баҳоланмоқда. Тадбиркорнинг вакили Усмонов ўз мулкининг катта қисмини, шу жумладан ушбу вертолётларни қайтариб бўлмайдиган трастларга бериб юборганини маълум қилди.

Ўзбекистон Қозоғистондан 100 минг тонна буғдой ва қисман ун импорт қилади
2 апрель 2022, 11:48

Ўзбекистон Қозоғистондан 100 минг тонна буғдой ва қисман ун импорт қилади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон апрель-июль ойларида Қозоғистондан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилади. Ички ва ташқи бозорлардаги вазиятдан келиб чиқиб, яна 500 минг тонна буғдой харид қилиш режалаштирилмоқда.

ДСҚ биринчи чоракда солиқ тушумлари кўпайганини маълум қилди
2 апрель 2022, 11:08

ДСҚ биринчи чоракда солиқ тушумлари кўпайганини маълум қилди

Ўзбекистон бюджетига солиқ тушумлари миқдори биринчи чоракда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга ошди. Шунга қарамасдан, солиқ органларидаги ишида камчиликларга йўл қўйгани учун 13 та ДСИ бошлиғи ишдан бўшатилди, 40 дан ортиқ раҳбар ходимга интизомий чоралар кўрилди.

Саҳарлик ва ифторлик учун нималар тайёрлаймиз?
2 апрель 2022, 10:44

Саҳарлик ва ифторлик учун нималар тайёрлаймиз?

Нонуштабоп галеталар, пишлоқли хачапури, гуручли бўтқа, фета пишлоғи ва помидордан қуймоқ, бедана тухумли тефтеллар, бақлажон ва пишлоқли товуқ гўшти, туркча шўрва ва бошқалар — Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун таомлар рецептлари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этади.

ЖЧ-2022 финал босқичига қуръа ташланди
1 апрель 2022, 22:54

ЖЧ-2022 финал босқичига қуръа ташланди

Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ иштирокчилари аниқланди. Чемпионатнинг биринчи учрашуви Қатар ва Эквадор ўртасида бўлади. C гуруҳида эса Аргентина Саудия Арабистонига қарши ўйнайди. Испания Германия билан, Бельгия Хорватия билан бир гуруҳга тушди.

1 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 апрель 2022, 22:00

1 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

2022 йил учун фитр садақа ва фидя миқдори, Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро миқёсда тан олиш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилган Ўзбекистон, таровеҳ намозлари вақтида Тошкентда ёпиладиган айрим кўчалар, дам олиш кунлари кутилаётган иссиқ об-ҳаво, Қирғизистонга борган Абдулла Арипов ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 1 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Муаммоли кредитлар солиқ тўловчилар ҳисобидан тўланиши мумкин
1 апрель 2022, 18:35

Муаммоли кредитлар солиқ тўловчилар ҳисобидан тўланиши мумкин

Ҳукумат 2017−2021 йилларда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилган ва қайтарилмаган муаммоли кредитларни маҳаллий бюджетларнинг режадан ошириб бажарилган қисмидан қоплаш масаласини муҳокама қилмоқда. 2021 йилнинг ўзида ушбу дастур бўйича 2,8 трлн сўм (245,7 млн доллар) миқдоридаги муаммоли кредитлар ажратилган. Аввалроқ МБ раҳбари «имтиёзли кредитлар бор жойда нотўғри фойдаланиш тенденцияси ва коррупция унсурлари пайдо бўлиши» ҳақида огоҳлантирган эди.

Тошкентда таровеҳ намозлари вақтида айрим масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади
1 апрель 2022, 18:08

Тошкентда таровеҳ намозлари вақтида айрим масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрида таровеҳ намозлари ўқилиши муносабати билан айрим масжидлар атрофидаги кўчалар ҳар куни соат 18:00 дан 00:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади (рўйхат).

Март ойида инфляция йиллик нисбатда 10,5 фоизни ташкил қилди
1 апрель 2022, 17:19

Март ойида инфляция йиллик нисбатда 10,5 фоизни ташкил қилди

2022 йилнинг март ойида инфляция кўрсаткичи 1,5 фоизни, йиллик нисбатда (2021 йилнинг март ойига нисбтан) 10,5 фоизга етди. Ой давомида шакар нархи 12,8 фоизга кўтарилган. Шунингдек, март ойида ун нархи 2 фоиз, сут 2,5 фоиз, кунгабоқар ёғи 3,1 фоиз, пахта ёғи нархи 2,1 фоизга ошган бўлса, тухум нархи — 0,9 фоизга пасайган.

Долларнинг расмий курси тўрт кунлик пасайишдан сўнг кўтарилди
1 апрель 2022, 17:11

Долларнинг расмий курси тўрт кунлик пасайишдан сўнг кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,59 сўмга кўтарилиб, 11 404,61 сўмни ташкил қилди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.

Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро миқёсда тан олиш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилди
1 апрель 2022, 17:06

Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро миқёсда тан олиш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Хитойда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлар конференциясида Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро тан олиш механизмлари ва мезонларини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

10 апрелдан республика бўйлаб оммавий спорт тадбирлари ўтказилади
1 апрель 2022, 16:58

10 апрелдан республика бўйлаб оммавий спорт тадбирлари ўтказилади

Жума кунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев 6 млн нафар ёшлар иштирокида 10 апрелдан маҳалла, туман, вилоят ва республика босқичларидан иборат оммавий спорт тадбирларини ўтказиш юзасидан топшириқ берди. Бунинг учун ҳар бир вилоятга 100 млн сўмгача, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш учун 1 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

Афғон масаласи диққат марказида қолиши керак — Норов
1 апрель 2022, 16:36

Афғон масаласи диққат марказида қолиши керак — Норов

Дунёдаги ҳодисалар муносабати билан афғон масаласи жаҳон сиёсатида иккинчи даражага тушиб кетди. «Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Халқаро ҳамжамият ушбу мамлакатнинг бугуни ва эртаси учун жавобгарликни зиммасига олиши керак», — дея маълум қилди ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов БМТ вазирлар анжуманида.

«Самир Раҳмоновнинг ўлимида Бош прокуратуранинг айби йўқ» — Светлана Артикова
1 апрель 2022, 16:25

«Самир Раҳмоновнинг ўлимида Бош прокуратуранинг айби йўқ» — Светлана Артикова

Пайшанба куни Светлана Артикова Бош прокуратура ишда вафот этган ходими оиласига нафақа ва маънавий зарарни тўлаши масаласига муносабат билдирди. Унинг фикрича, суднинг 971 млн сўмни тўлаш тўғрисидаги қарорида қонун талаблари бузилган. «Миллиард у ёққа, миллиард бу ёққа қилсак, унда шифокорларга, ўқитувчиларга устамаларни, ойликни, нафақани ким тўлайди?.. Керак бўлса, Олий судгача ҳам бош прокурор ўринбосари тарзида такроран кассация келтиришга тайёрман», — деди у.

Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси тайинланди
1 апрель 2022, 16:09

Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси тайинланди

Туризм ва спорт вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Абдулазиз Оққулов Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси лавозимига тайинланди.

Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди
1 апрель 2022, 15:36

Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди

Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди. Ташриф доирасида у икки давлат чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этади.

2023 йилдан фуқароларни текшириш учун ИИБга олиб бориш тартибидан воз кечилиши мумкин
1 апрель 2022, 14:24

2023 йилдан фуқароларни текшириш учун ИИБга олиб бориш тартибидан воз кечилиши мумкин

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечиш режалаштирилмоқда. Бунда «E-patrul» тизими жорий этилиб, барча маълумотлар ҳодиса жойида планшет орқали текширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг