Абдулазиз Оққулов Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Нигоҳ» Telegram канали хабар берди.

Бунга қадар Оққулов Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Оққуловга қадар бу лавозимда 2019 йилнинг февралидан 2022 йилнинг февралига қадар Бахтиёр Ибрагимов ишлаган эди. У жорий йилнинг февраль ойида Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимига тайинланди.