«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси Zira.uz билан биргаликда ойларнинг султони бўлмиш Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик учун ҳам мазали, ҳам тўйимли, ҳам фойдали таомлар рўйхатини тақдим этади.

Саҳарлик учун

Нонуштабоп галеталар


Галеталар жуда хушхўр ва мазали егуликлар ҳисобланади. Тавсия: агар хамир ва асосни бир кеча кун олдин тайёрлаб қўйсангиз, ишингиз анчагина енгиллашади.

Пишлоқли хачапури


Хачапури бу Грузиянинг бутун дунёга танилган егуликларидан бири ҳисобланади. Бу мазали егуликни тайёрлаш жуда ҳам осон. Пишлоқ солиб пишириладиган бу хачапурини товада тезда тайёрлаб оламиз.

Қуритилган мевалар ва олма билан пиширилган гуручли бўтқа


Гуручли бўтқа нафақат тўйимли ва фойдали, балки мазали ҳам бўлиши аниқ. Ушбу таом саҳарлик учун ажойиб вариант: тез, мазали ва бутун кун учун энергия билан таъминлайди.

Фета пишлоғи ва помидордан қуймоқ


Агар сиз оила аъзоларингизни саҳарликка фойдали, енгил ва ноодатий таом билан мехмон қилмоқчи бўлсангиз, бунда сизга фета пишлоғи ва помидордан тайёрланган қуймоқ ёрдам беради.

Пишлоқ, исмалоқ ва тухумли слойкалар


Пишлоқ ва тухумли слойкалар нонушта учун жуда мос келадиган ажойиб пишириқдир. Ушбу қарсилдоқ слойкаларни тайёрлаш учун музлатгичда тайёр хамир ва жуда оз вақт керак бўлади.

Ифторлик учун

Фрикаделкали туркча шўрва


Мана бундай фрикаделкали шўрва ҳам таомномангизни бойитиб, ажойиб ифторлик вазифасини бемалол уддалай олади.

Товуқ ва сабзавотли тоблатма


Асосий таомни ҳам, унга қўшимча газакни ҳам ўз ичига олувчи таомдан тайёрлаб кўринг. Бундай антиқа таом ифтор дастурхонини безайди.

Бедана тухумли тефтеллар


Бедана тухуми ушбу таомга ўзгача таъм тақдим этиб, уни янада мазалироқ қилади. Маҳсулотлар оддийлигига қарамай, таом ноодатий ва қизиқарли бўлиб чиқади.

Ясмиқли туркча крем-шўрва


Ушбу хушбўй шўрва лимон бўлаги билан дастурхонга тортилади, сўнгра лимон шўрвага сиқиб истеъмол қилинади. Бундай шўрвани тайёрлаш жуда осон, қолаверса тановвул қилинганидан сўнг, ошқозонда оғирлик хиссини туғдирмайди.

Бақлажон ва пишлоқ билан пиширилган товуқ гўшти


Бундай таомни тайёрлаш жуда мароқли ва қизиқарли. Товуқ гўшти, бақлажон ва мотсарелла пишлоғи уйғунлашуви жуда мазали таъмни ҳосил қилади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15