Жорий йилда юртимизда АҚШ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Wendy’s нинг Ўзбекистондаги франшизаси АҚШ элчихонаси билан ҳамкорлик ўрнатди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида Wendy’s мазкур юбилейга бағишланган тадбирда иссиқ ичимликларни чекланган миқдордаги махсус стаканларда тақдим этади. Шунингдек, 30 йиллик юбилей рамзи Wendy’s брендининг бошқа қадоқларида ҳам жойлаштирилади. Шу тариқа, Wendy’s Ўзбекистонда фаолият юритаётган ва икки халқ қадриятларини бирлаштирган маҳаллий америкалик фастфуд франшизаси орқали икки давлат маданияти ўртасидаги яқин алоқаларни намоён этади.


Ўзбекистондаги Wendy’s франшизаси бош директори Шохрух Жалилов таъкидлаганидек: «Wendy's Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонлари учун Америка ошхонасининг бир қисмини кашф қилиш, шу билан бирга тез тайёрланадиган таомларнинг хилма-хиллиги билан танишиш ва бир оз вақт бўлса-да ўзларини гўёки Америка Қўшма Штатларида ҳис қилиш имконини беради».


АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм бу борада шундай дейди: «АҚШ элчихонаси дипломатик муносабатларимизнинг 30 йиллигини Wendy’s компанияси билан ҳамкорликда бундай ажойиб тарзда нишонлашдан мамнун. Марҳамат, эсдалик стаканларни олиб, улар билан суратга тушинг ва ижтимоий тармоқларда #USUZ30 ҳештеги остида улашинг!»

Wendy’s каби брендларнинг Ўзбекистон бозорида пайдо бўлиши ҳар икки давлат иқтисодиётининг ривожланиши ҳамда уларнинг ҳамкорлиги, глобаллашуви ва умумий овқатланиш бозорида сифат рақобатининг кучайишига хизмат қилмоқда.


Wendy’s компанияси 1969 йилда Дейв Томас томонидан Колумбусда (АҚШ, Огаё штати) ташкил этилган. Wendy’s ҳозирда бутун дунё бўйлаб 7000 дан ортиқ ресторанларни ўз ичига олади. Ўзбекистонда биринчи Wendy’s ресторани 2019 йилда очилган. Айни пайтда эса «Марказ-1» ва Samarqand Darvoza савдо марказида иккита ресторан фаолият кўрсатмоқда.

Компания 2030 йил охиригача Ўзбекистонда 650 дан ортиқ иш ўрни яратиб, яна 20 та ресторан очишни режалаштирмоқда. Kusto Group халқаро холдинги Wendy’s нинг Марказий Осиёдаги франшизаси ва операторидир.

Реклама ҳуқуқлари асосида.