Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг 33 нафарини интизомий жазога тортиш бўйича фармойишни имзолади.

2022 йилнинг биринчи чорак якуни бўйича «Online-Mahalla» платформасига киритилган маълумотлар KPI тизими бўйича баҳоланиб, тумандаги 60 та маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳоким ёрдамчиларидан 45 фоизи (27 нафари) паст баҳо олганлиги аниқланди.

Биринчи чорак якунлари бўйича кўрсаткичлари туманнинг ўртача кўрсаткичидан ҳам жуда пастлиги ва топшириқларни ўз вақтида бажармасдан ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб келаётган қуйидаги ҳоким ёрдамчиларига Меҳнат кодексининг 181-моддасига (интизомий жазолар) мувофиқ ҳайфсан эълон қилинди:

  • «Абдулла Қодирий» — С.Фазлиев;
  • «Қўрғонтепа» — А.Раупов;
  • «Хондамир» — Н.Усмонов;
  • «Журжоний» — К.Саипов;
  • «Ўрикзор» — Н.Мирзаев;
  • «Оқмасчит» — Б.Қурбонов;
  • «Ҳожиобод» — Ф.Каримов;
  • «Нуробод» — С.Тухтамуродов;
  • «Боғобод» — Х.Рўзимуродов;
  • «Қор ёғди» — Б.Исаев;
  • «Бекобод» — С.Жумақулов;
  • «Кўксарой» — И.Имамбаев;
  • «Тепақўрғон» — Х.Жумаев;
  • «Алихонтўра Соғуний» — Й.Хаджиев;
  • «Тинчликобод» — С.Абдувалиев;
  • «Кўкча Оқтепа» — М.Эгамбердиев;
  • «Қозигузар» — А.Қурбонов;
  • «Чаманзор» — А.Шамсиев;
  • «Юсуф Саккокий» — И.Раҳматуллаев;
  • «Латифгузар» — Ш.Насруллаев;
  • «Хуросон» — К.Бурҳонов;
  • «Фозилтепа» — Д.Каримов;
  • «Шарқ Юлдузи» — Т.Абдураҳмонова;
  • «Тақачи» — О.Ёрқулов;
  • «Ўткир» — А.Шерназаров;
  • «Кўркамобод» — Б.Бобоқулов;
  • «Хуршид» — М.Ахмедов;
  • «Чўпон ота» — Ж.Боймиров;
  • «Дийдор» — Р.Норқўзиев;
  • «Қуйи Дархон» — А.Арзиев;
  • «Шарқ Гули» — Ж.Соатов;
  • «Бешқайрағоч» — Р.Қутлиев;
  • «Ҳайратий» — Ж.Жонибеков.

Эслатиб ўтамиз, «Газета.uz» 10 январдан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб 9300 нафардан ортиқ ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда ўз фаолиятини бошлагани ҳақида ёзганди.

Январь ўрталарида президент ҳоким ёрдамчиларини ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан «кўмиб ташламаслиги», ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши кераклигини таъкидлаганди. «Ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Апрелнинг иккнчи ярмига келиб, Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон тумани «Шарқ» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси пора олгани учун 5 йилга қамалганини маълум қилди. «Жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари „кредит, субсидия, ер олиб бераман“, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолат», — деди президент. Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари қатъий огоҳлантирилди.