Ўзбекистонда маймун чечаги қайд этилмади — Нурмат Отабеков
23 май 2022, 12:54

Ўзбекистонда маймун чечаги қайд этилмади — Нурмат Отабеков

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков 14 та давлатда тарқалган маймун чечаги инфекцияси Ўзбекистонда қайд этилмаганини маълум қилди. Айни пайтда ЖССТ тавсияларидан келиб чиқиб ушбу инфекциянинг мамлакатга кириб келмаслиги учун зарур чоралар кўрилмоқда. Унинг ишонтиришича, бундай ҳолатда касаллик оммавий эпидемия тарзида тарқалиб кетмайди.

Ҳафта давомида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
23 май 2022, 12:20

Ҳафта давомида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Сешанбадан кунлар яна исий бошлайди, ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Жума куни эса айрим жойларда қисқа ёмғир ёғади. Ҳафтанинг иккинчи ярмидан шамол кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

«23:00 дан кейин юриш мумкин эмас». Самарқандда туристларга нисбатан электрошокер қўллашди
23 май 2022, 12:04 2

«23:00 дан кейин юриш мумкин эмас». Самарқандда туристларга нисбатан электрошокер қўллашди

Самарқанд ИИБ ходимлари бир нафар қозоғистонлик ва икки нафар маҳаллий туристга нисбатан электрошокер қўллаган ҳолда мажбуран бўлимга олиб боришди. Видеоларда ходимлар шаҳарда «Хавфсиз тун» тадбири олиб борилаётгани ва соат 23:00 дан кейин кўчада юриш мумкин эмаслиги ҳамда уларга «режа» қўйилганини таъкидлашган. ИИВ «ходимлар хизмат вазифаси ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилганини» маълум қилди.

Ҳоким ёрдамчиси Олтинкўл тумани ҳокими бўлди
23 май 2022, 10:34

Ҳоким ёрдамчиси Олтинкўл тумани ҳокими бўлди

Қўрғонтепа тумани ҳокими ёрдамчиси Махамадмусо Обидов Олтинкўл тумани ҳокими этиб тайинланди. У олдинроқ Миллий банкнинг Андижон вилояти филиали раҳбари ҳам бўлган.

Самарқанд ва Наманганда ички ишлар ходимлари фуқароларни қасддан айбдор қилишга урингани айтилмоқда
23 май 2022, 10:14

Самарқанд ва Наманганда ички ишлар ходимлари фуқароларни қасддан айбдор қилишга урингани айтилмоқда

Самарқанд ва Наманган вилоятларида ички ишлар ходимлари фуқароларни қасддан айбдор қилишга урингани айтилмоқда, бунинг исботи эса видео лавҳаларда акс этган. Самарқандда ички ишлар ходими аёл кишини прокуратура биносидан чиқаришга уринаётганида ўз қўли билан хизмат кийимидаги погонини юлиб ташлаган, бунинг учун эса суд аёлни айбдор деб топган. «Эзгулик» жамияти тергов ва суд иши қонунга зид олиб борилганини айтмоқда. Намангандаги ҳолатда эса ЙПХ ходими ҳайдовчи билан тортишиб, унга боши билан зарба берган, инспекторга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Сергели билан боғловчи янги йўлдаги деворларнинг айримлари қулаб тушди
23 май 2022, 10:04

Сергели билан боғловчи янги йўлдаги деворларнинг айримлари қулаб тушди

Май ойи бошида очилган Сергели туманини Тошкент маркази билан боғловчи янги йўлдаги айрим деворлар кучли шамол оқибатида қулаб тушди. Ҳокимият пудратчи деворларни мустаҳкам ўрнатмагани ва у ҳозирда деворларни қайта таъмирлаётганини маълум қилди.

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди
23 май 2022, 09:50

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Алишер Райимов Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Қочқинларнинг сони илк бор 100 млндан ошди — БМТ
23 май 2022, 09:38

Қочқинларнинг сони илк бор 100 млндан ошди — БМТ

Дунёда қочқинлар ва кўчишга мажбур бўлганлар сони рекорд даражани қайд этиб, 100 млн кишига етди. Бунга сабаб — Эфиопия, Буркина-Фасо, Мьянма, Нигерия, Афғонистон ва Конгода узоқ давом этган ҳарбий можаролардир. 2022 йилда уларнинг қаторига Украинадаги уруш ҳам қўшилди, бунинг оқибатида 6 млн киши мамлакатни тарк этди, ички кўчишлар сони эса 8 млнга етди.

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги аварияда 9 киши ҳалок бўлди
21 май 2022, 18:31

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги аварияда 9 киши ҳалок бўлди

Ўзбек-қирғиз чегарасида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бульдозер ортилган автотрейлер ҳайдовчиси чегара ўтказиш пунктида турган 12 та автомобилга бориб урилди. ИИВ 9 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Олий таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларда 11,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди
21 май 2022, 18:13

Олий таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларда 11,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги 73 та муассасада 3 ой ичида 11,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди. Қолаверса, ортиқча иш ҳақи ва бошқаларга 912,2 млн сўм сарфлангани, 3 та ташкилотда аниқланган 259 млн сўмлик хатода эса жиноят аломати мавжудлиги аниқланди. Натижада 4 нафар мансабдор ишдан олинди, 31 нафари интизомий жазога, 1 нафари эса жаримага тортилди.

Доривор ўсимликларни етиштирувчиларга кредит ва солиқ имтиёзлари берилди
21 май 2022, 15:37

Доривор ўсимликларни етиштирувчиларга кредит ва солиқ имтиёзлари берилди

Президент фармони билан доривор ўсимликларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи оилавий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари учун солиқ ва кредит имтиёзлари берилди. Беш йилда 36 минг гектарда доривор ўсимликларнинг янги плантациялари яратилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар эса 2025 йилгача божхона божидан озод қилинди, ҚҚСни кечиктириб тўлашга рухсат этилиб, ташиш харажатларининг 50 фоизгача қисми қопланиши белгиланди.

ДХХ Сирдарёда яна иккита ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйди
21 май 2022, 14:12

ДХХ Сирдарёда яна иккита ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйди

ДХХ Гулистон шаҳрида иккита ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйди, биринчи ҳолатда фуқаро 19 дона майнинг қурилмасини ўрнатгани аниқланди. Иккинчи ҳолатда эса тошкентлик фуқаро 148 дона майнинг қурилмаси ёрдамида февралдан бери 40 минг долларга тенг криптовалюта ишлаб чиқаргани айтилмоқда. Улар электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 660 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани маълум бўлди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзоди таклиф этилди
21 май 2022, 12:27

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзоди таклиф этилди

Президент Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини илгари сурди. 2019 йилдан буён ушбу лавозимни Дэниел Розенблюм эгаллаб келмоқда.

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова шифохонада даволанмоқда
21 май 2022, 11:46

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова шифохонада даволанмоқда

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон қаҳрамони, фарғоналик фермер Лола Муротова вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Газета.uz» га Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати «хабарлар асоссиз» эканлиги ва Лола Муротова шифохонада даволанаётгани, унинг аҳволи «стабил оғир ҳолатда» лигини маълум қилди.

Андижонда ўзига тегишли бўлмаган ерни $9 мингга сотишга уринган шахс ушланди
21 май 2022, 10:54

Андижонда ўзига тегишли бўлмаган ерни $9 мингга сотишга уринган шахс ушланди

Андижон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўзига тегишли бўлмаган 3,5 сотих ер майдонини 9 минг долларга сотишга уринган шахсни қўлга олди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 28 май куни чақирилади
21 май 2022, 10:44

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 28 май куни чақирилади

Сенатнинг 26-ялпи мажлиси 28 май куни бўлиб ўтади. Унда сенаторлар «Давлат фуқаролик хизмати» ва «Давлат эҳтиёжлари учун ер участкаларини компенсация тўлаш шарти билан олиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги ва бошқа қонунларни кўриб чиқади. Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасига юборилган иккита парламент сўрови натижалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистонга конфет ва шоколад кўринишидаги наркотикни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
21 май 2022, 10:22

Ўзбекистонга конфет ва шоколад кўринишидаги наркотикни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Нью-Йоркдан Тошкентга учиб келган йўловчи ўзи билан таркибида каннабис мойи бўлган 18 та қадоқда сақич, 2 қути конфет ва 10 дона шоколадни олиб киришга уринди. Унинг ёнидан яна 1,2 гр «марихуана» ҳам топилди. Гумондор моддалардан даволанишда фойдаланишини ва бу тақиқланганини билмаслигини айтди. Божхона қўмитаси «билмаслиги уни жавобгарликдан озод этмаслигини» қайд этди.

Ўзбекистонда «Евро-6» дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
21 май 2022, 10:14

Ўзбекистонда «Евро-6» дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Ўзбекистонда илк бор «Евро-6» тоифасидаги дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Нима тайёрлаймиз: турли хил кекслар
21 май 2022, 10:09

Нима тайёрлаймиз: турли хил кекслар

Кекс-чизкейк, лимонли ва ванилли, бананли ҳамда шоколадли кекс, «зебра» кекси, қайнаган сув қўшиб тайёрланадиган шоколадли кекс — Zira.uz мазали кекслар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

20 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 май 2022, 22:00

20 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

1 июндан ойлик маошлар оширилиши, ишдан олинган «O‘zmedimpeks» директори, 1 сентябрдан ўқувчилар учун ягона мактаб формасига ўтилиши, 2030 йилда ЯИМ $160 млрдни ташкил этишига ишонтираётган Жамшид Қўчқоров, $745 млнга кўпайган Ўзбекистон олтин-валюта захиралари, Умар Хайём ҳақида фильм олишни режалаштираётган эронлик режиссёр ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 20 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг