Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротованинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Дилмурод Жумабоев «Газета.uz»га бу хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

«Лола Муротова ҳозирда соғлиғидаги муаммолар сабабли вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида даволанмоқда. Унинг аҳволи стабил оғир ҳолатда», — дея аниқлаштирди Дилмурод Жумабоев.

12 май куни Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротованинг ҳолидан хабар олиш мақсадида бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Абдурашид Журабаев ва Шерзод Ассадов борганди.

Ўшанда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва бошқалардан консилиум бошчилигида тажрибали шифокорлар томонидан керакли муолажалар олиб борилаётгани айтилганди.