Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Ўзбекистонда илк бор «Евро-6» тоифасидаги «экологик тоза ва сифатли» дизель ёқилғиси ишлаб чиқарила бошланди, деб хабар берди «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.


«Евро-6» тоифасидаги дизель ёқилғиси ички ёнув двигателларининг атроф муҳитга зарарини камайтиришга қаратилган бўлиб, таркибида политиклик ароматик углеводородлар масса миқдори эса 4,0% дан кўп бўлмагани ҳолда, олтингугурт масса миқдори 5 мг/кг (ppm)ни ташкил этади, дейилади хабарда.

Завод ўз навбатида, O’zDSt 989:2010 «ЕВРО Дизель ёқилғиси. Техник шартлар» талабларига жавоб берувчи ДТ-ЕВРО-Л-III-К5 (ЭВРО-6) маркали дизель ёқилғисини серияли ишлаб чиқариш учун Ts 16472899−044:2021 ташкилотининг мувофиқлик сертификатини олган.

Маълумотда қайд этилишича, биржа савдолари орқали 1150 тонна мазкур дизель реализация қилинган.