22 апрель куни Андижон вилояти ИИБ бўлинмаси ҳамда Андижон вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорликда фуқаро О.Р.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказди, дея хабар берди Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, фуқаро Ф.Н ўзга шахснинг Хўжаобод тумани Хидирша МФЙ ҳудудидаги 3,5 сотихли ер майдонини сотиш мумкин эмаслигини билсада, О.Р.нинг номига уй-жой қуришга мўлжалланган кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш ва сотишга келишиб олгани айтилмоқда. Бунинг эвазига эса 9 000 АҚШ долларини Хўжаобод туманида олган вақтида қўлга олинди, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.