Ҳарбий ва фуқаролик урушлари, таъқиблар ва инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли ўз мамлакатларини тарк этишга мажбур бўлганлар сони биринчи марта 100 миллиондан ошди, деб хабар берди БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси.

Бмтнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Filippo Гранди бу кўрсаткични кескин, жиддий ва ташвишли деб атади. «Бу бузғунчи можароларни ҳал қилиш ва олдини олиш, таъқибларни тугатиш ва бегуноҳ одамларни уйларини тарк этишга мажбур қиладиган асосий сабабларни бартараф этиш учун ташвишли чақирув бўлиб хизмат қилиши керак», — деди у.

100 млн қочқин — дунё аҳолисининг 1 фоизини демаклир, улар дунёдаги энг зич жойлашган 14-мамлакатbни ташкил қилиши мумкин эди. Бу рақамларга қочқинлар ва бошпана изловчилар, шунингдек, можаро натижасида ўзининг ички чегараларида кўчиб юрган 53,2 млн кишини ўз ичига олади.

Эфиопия, Буркина-Фасо, Мьянма, Нигерия, Афғонистон ва Конго Демократик Республикаси каби мамлакатларда зўравонлик тўлқинлари ёки узоқ давом этган можаролар туфайли дунё бўйлаб кўчишга мажбур бўлганлар сони 2021 йил охирига келиб 90 миллионга етди.

Бу йил феврал ойида бошланган Россия томонидан ҳарбий тажовуз туфайли Украинадаги қочқинлар ва кўчишга мажбур бўлганлар ҳам мазкур рақамга қўшилди. Бу 8 млн инсоннинг ички кўчишига олиб келди ва 6 миллионга яқин инсонни Украинани тарк этишга мажбур қилди.

«Украинадаги урушдан қочиб, ўз жонини сақлашга уринган инсонларга халқаро муносабат жуда ижобий бўлди. Раҳм-шафқат ҳануз ҳаёт ва биз дунёдаги барча инқирозлар учун шунга ўхшаш сафарбарликка муҳтожмиз», — дея таъкидлади БМТ Олий комиссари. Бироқ, гуманитар ёрдам — бу «дори эмас, балки вақтинчалик чора демакдир», деди у.

Қочқинлар ва кўчиб юрганлар муаммосини ҳал қилишнинг ягона йўли — тинчлик ва барқарорликдир, шундагина бегуноҳ одамлар уйида ўта хавфли вазиятда қолиш ёки ўз жонини хатарга қўйиб қочиш ва сургун бўлиш ўртасида танлов қилишга мажбур бўлмайди, дея таъкидлади БМТ.

Одамларни ўз яшаш жойини ташлаб, бошқа ҳудудларда егулик қидириб кетишига об-ҳаво ҳодисалари — сув тошқинлари, бўронлар ва циклонлар ҳам сабаб бўлди. Улар 2021 йилда тахминан 23,7 млн кишининг ички кўчишига олиб келди, бу асосан Осиё-Тинч океани минтақасида кузатилди. Қурғоқчилик ва унга боғлиқ бўлган очарчилик ҳам Африкада кенг кўламли аҳоли кўчишларини келтириб чиқармоқда.

2021 йилда рекорд даражада — 59,1 млн киши кўчишга мажбур бўлди, бу 2020 йилга қараганда 4 млн кишига кўпроқ, дея қўшимча қилди Халқаро миграция ташкилоти. Можаролар ва зўравонликлар 14,4 млн кишининг ички кўчишига сабаб бўлди, бу ўтган йилга нисбатан деярли 50 фоизга кўпдир.