Ўзбекистон Туркманистон орқали юкларни транзит юборишга рухсат олди

Туркманистон 1 июндан бошлаб Ўзбекистонга транзит юк ташишга рухсат берди. Бир қатор талаблар ҳам ўрнатилди: автомобиллар автоколоннада ҳаракатланиши керак, ҳайдовчиларга тўхташ ва кабинадан чиқиш тақиқланади ва бошқалар.

Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган сув тошқинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 128 кишига етган.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонни референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Фарғонада ота ўз қизини калтаклаб, ўлдириб қўйгани айтилмоқда

Шанба куни Учкўприк туманида 16 ёшли қизини бир йигит билан учрашиб юрганини кўриб қолган ота уни уриб, тан жароҳатлари етказгани айтилмоқда. Бунинг оқибатида қиз вафот этган. Гумондор ҳибсга олинди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесганлик учун жарималар миқдорини ошириш ҳамда ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш чорасини белгилаш таклиф қилинмоқда.

Тиббиёт ходимлари ишига аралашган шахсларни 10 суткага қамоққа олиш таклиф этилди

Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари ишига тўсқинлик қилиш, уларга ноқонуний топшириқлар бериш учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда. Унга кўра, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган жисмоний шахс БҲМнинг 5 баравари, мансабдор эса 7 баравари миқдорида жаримага тортилади ёки 10 суткага қамоққа олинади.

Ботир Парпиев маҳалла вазири маслаҳатчиси бўлди

Ҳукумат қарори билан Ботир Парпиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди. Унинг лавозими мақом бўйича вазир ўринбосари лавозимига тенг.

Абдушукур Садиков Миллий антидопинг агентлигига раҳбар бўлди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори лавозимига Абдушукур Садиков тайинланди. У мазкур лавозимда Нодиржон Турсуновнинг ўрнини эгаллади.

Пиёдалар ўтиш жойларида одамларни босиб кетиш давом этмоқда. ЙҲХХ буклетлар тарқатмоқда

Самарқанд вилоятида машина 4 ёшли қизчани пиёдалар ўтиш жойида уриб юборди, у вафот этди. ЙҲХХ маҳаллада суҳбат уюштириб, аҳолига «огоҳликка чорловчи» буклетлар тарқатди.

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 30 миллионга яқинлашди — Статистика қўмитаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 29,91 миллионни ташкил этмоқда. 100 кишига 84 та абонент тўғри келмоқда. Ҳар бешинчи фойдаланувчи Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган.

Ўзбекистонда россиялик туристдан дрон олиб қўйилди

Россиялик турист Полина Ермакова Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтиб Тошкентда дрон олиб киргани учун ҳисбга олинганди. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими квадрокоптерни олиб киришга эътироз билдирмаган. Суд уни оқлади, бироқ дрон ундан тортиб олинди.

Мўғулистон чартер рейслар орқали Ўзбекистонга гўшт етказиб беришни таклиф қилди

Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспортини оширишни таклиф қилди. Ўзбекистондан Мўғулистонга эса озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми оширилади. Мамлакатлар ўртасидаги савдони ривожлантириш учун чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин.

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирида 5 та медални қўлга киритди

Тбилисидаги «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар битта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритди.

ЮНИСЕФ Ўзбекистон ССВга 2100дан зиёд компьютер топширди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСЕФдан 2150 та компьютер қабул қилиб олди, бу мамлакатнинг самарали вакцина ва иммунизация бошқарувини жорий этиш имкониятларини ошириши кутилмоқда.

Бухоро шаҳри — «Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти» деб эълон қилинди

Бухорода ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форуми доирасида Бухоро шаҳри 2022 йилда — «Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти» деб эълон қилинди.

Ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафта мобайнида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво очиқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ҳудудларга қараб, +35…+42 даражагача кўтарилади. Айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши, жума куни эса баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола ва фоторепортажлар:

ФИФА Жаҳон кубоги Ўзбекистонда — фото

«FIFA World Cup trophy tour» лойиҳаси доирасида футбол бўйича Жаҳон кубоги Ўзбекистонга олиб келиниб, оммага кўрсатилди. Уни футбол юлдузлари Карлес Пуйоль ва Кристиан Карамбё ўзбекистонлик мухлисларга таништирди. Ўзбекистон мазкур кубок олиб бориладиган дунёдаги 51 мамлакатнинг бири ҳисобланади.

Россияликлар Ўзбекистонда қандай пул ишлашмоқда?

Ўзбекистонда россияликлар айнан қандай соҳаларда бизнес қилишмоқда? Улар мамлакатда қайси соҳаларни тавсия этишади? Умуман, 2022 йил бошидан буён кириб келган Россия тадбиркорлари Ўзбекистон ҳақида қандай фикрда?

«Одамларга болалигини ҳадя қиламиз». Хўрозқандларни ким тайёрлайди?

Тошкентнинг йирик бозорларида оломон шовқини орасида аёл кишининг баланд овози эшитилади: «Қадимий хўрозқандлар! Болаларингизни хурсанд қиладиган ширинликлар ҳали ҳам бор». «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам «киндер» даврида ким ва нима учун хўрозқандларни тайёрлашда давом этаётганини ўрганди.