Фарғона вилояти Учкўприк тумани ИИБ ходимлари 26 май куни фуқаро М.Т. ўз томорқасида 329 туп кўкнори ўстираётганини аниқлади, деб хабар берди Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан (экиш тақиқланган экинларни етиштириш / уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланган 329 туп кўкнори ашёвий далил сифатида олиб қўйилган, гумондор эса ҳибсга олинган.