Ўзбекистонга газ етказишда кузатилган узилишлар сабаб «Туркмангаз»да бир неча киши ҳибсга олингани айтилмоқда

Туркманистондаги «Галкиниш» конида юз берган авария ва Ўзбекистонга газ етказиб беришда кузатилган узилишлар сабаб «Туркмангаз» концернида бир неча киши ҳибсга олингани хабар қилинди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги узилиш учун Туркманистондан компенсация талаб қилингани ҳақидаги хабарни рад этди.

Блогер Абдуқодир Мўминов жиноят иши доирасида ҳибсга олинди — ИИВ

Блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан фирибгарлик ва товламачилик моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. ИИВ маълумотида унинг бир шахсдан 3800 доллар олгани, бошқа бир шахсдан эса 70 000 доллар сўрагани айтилмоқда. Блогер ҳибсга олинди.

ОТМларнинг ўқув дастурига инсон ҳуқуқлари бўйича курслар киритилади

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профессионал ва олий таълим тизимида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари» ва «Бола ҳуқуқлари» бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этилади.

Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондонлар тайинланди

Президент фармойиши билан генерал-майор Айбек Саидов Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Фаррух Зиябаев Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва полковник Лутфулло Бузруков Қуролли кучлар бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда 9 кишини вайроналар остидан чиқариб олди

Туркияга кетган ўзбекистонлик ФВВ ходимлари тонггача вайроналар остидан 21 кишини чиқариб олди. Уларнинг 12 нафари вафот этган. Қолганлари турли тан жароҳатлари олган.

Ўзбекистонликлар Туркия элчихонасига гуллар олиб бормоқда

Ўзбекистон аҳолиси Туркияда содир бўлган ер силкинишлари ортидан ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қардош мамлакатга ҳамдардлик билдириш мақсадида Тошкент шаҳридаги элчихона олдига гуллар олиб бормоқда.

Қурилиш вазирлиги — уйларнинг зилзилабардошлилигига ким жавобгар экани ҳақида

Қурилиш вазирлиги уйларнинг зилзилага бардошлилигига ким кафолат бериши ҳақида маълумот берди. Ишларнинг сифатига кафолат бериш ва улар лозим даражада бажарилмаган тақдирда, жавобгар этиб пудратчи белгиланган.

Қўйлиқ-Сергели йўналишида транспорт оқими 12 фоизга камайиши мумкин

Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенидаги қурилиш ишлари билан танишди. Қурувчилар даҳасидан Қипчоқ бекатигача бўлган қарийб 4 километрлик метро йўли яқин ойларда ишга тушади. Қўйлиқ ва Сергели орасидаги қатнов вақти 15 дақиқани ташкил этади. Шунингдек, транспорт оқими 12 фоизга камайиши кутилмоқда.

Тошкентнинг янги ҳокими дастлаб қайси муаммоларни ҳал қилиши зарур? «Юксалиш» сўрови

«Юксалиш» ҳаракати Тошкент шаҳрининг янги ҳокими биринчи навбатда қайси муаммоларни ҳал қилиши зарурлиги ҳақида сўровнома ўтказди. Жавоблар орасида қурилишга мораторий эълон қилиш, коммунал хўжалик хизматлари ва жамоат транспортини яхшилаш ҳамда ҳокимни сайлаш амалиётини жорий этиш таклифлари бор.

Xalq nazorati хизмати орқали ер ва дарахтлардаги электр кабеллари ҳақида хабар бериш мумкин

Дарахтларга осилган ёки ерда ётган электр кабелларини кўрган Тошкент шаҳри аҳолисидан Xalq nazorati портали орқали хабар беришлари сўралмоқда. Ҳокимлик аномал совуқ пайтида тезроқ электр узатиб бериш учун симлар шу тарзда ўтказилганини маълум қилди.

Қорақалпоғистонда 50 ва 110 МВт кучланиша эга қуёш ҳамда шамол электр станцияси қурилади

Қораўзак туманида 161 миллион долларлик янги 2 катта инвестициявий лойиҳа, жумладан 50 МВт кучланишга эга қуёш электр станцияси ва 110 МВт кучланишга эга шамол электр станцияси қурилади. Натижада 200 фуқаронинг доимий равишда бандлиги таъминланади.

Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши сабаб бир киши вафот этди

Элликқалъа туманидаги хонадонда газ портлади. Оқибатда бир аёл вафот этди. Воқеа бўйича ўрганиш ишлари бошланди.

Самарқандда фуқарони $15 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда фуқарони 15 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У пулдан уч минг долларини олаётган пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон Туркманистонга 20 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машинаси совға қилди

Ўз навбатида, Туркманистондан суюлтирилган газ партияси етиб келди ва уни эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимлаш режалаштирилган.

Ўзбекистонда ҳар ойда камида бир маротаба «Ҳукумат куни»ни ўтказиш таклиф қилинмоқда

2023 йилги давлат дастури лойиҳасида ҳар ойда камида бир марта барча вилоят ва ҳудудларда ҳукумат аъзолари иштирокида «Ҳукумат куни»ни ўтказиб бориш таклиф қилинмоқда. Бунда ҳудудларда аҳоли кўтараётган долзарб муаммоларнинг ҳукумат вакилларига етиб боришини таъминлаш мақсад қилинган.

Олмалиқ КМКда 3-мисни бойитиш фабрикаси ишга тушиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасида Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг «Ёшлик» мис конини ўзлаштириб, 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш режаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, Навоийдаги Пистали конида 4 млн тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуаси қурилишини якунлаш режа қилиняпти.

«Бу йил қарзни жалб қилиш қийинлашади, бу эса ҳукуматни харажатлардан тийиб туриши мумкин» — МБ

Ўзбекистон қарзни жалб қилиш қимматга тушиши сабабли катта эҳтимол билан биринчи яримйилликда еврооблигациялар чиқармайди, деди Марказий банк раҳбари ўринбосари Беҳзод Ҳамроев. Унга кўра, қарз олиш нархининг ошиши ҳукуматни ортиқча харажатлардан қайтарувчи омил бўлиши мумкин.

Май ойида электр энергияси ва газ нархларининг эркинлаштирилиши кутилмоқда — Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев май ойида электр энергияси ва газ нархларининг эркинлаштирилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу чора бир неча йилдан бери кечиктириб келинади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарига 28,3 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди

2022 йилда «Ўзкимёсаноат» ва тармоқдаги корхоналарда коррупцион ҳаракатлар, маблағларнинг талон-торож қилиниши ва қўшиб ёзишлар ҳисобига 28,3 млрд сўмлик зарар етказилди. 57 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви аниқланди. Тизимдаги 28 киши жиноий жавобгарликка тортилди, 25 нафари эса ишдан олинди.

Тошкентдаги отхоналарнинг бирида 2 бош жонивор очликдан нобуд бўлди

Тармоқларда «Тошкент отчопари» АЖга тегишли отхонада ҳайвонлар очликдан ўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ветеринария қўмитаси 2 бош от нотўғри озиқлантириш оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳолат бўйича тергов олдидан текширув тайинланди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

«Ҳозир сиз билан гаплашяпман, ер эса қимирлаяпти». Туркиядаги зилзила гувоҳига айланган ўзбекистонликларнинг ҳикоялари

Туркиянинг сўнгги 100 йиллик тарихидаги энг кучли зилзила бу мамлакатда яшовчи ўзбекистонликлар ҳаётига ҳам таъсир қилди. «Уйим кўз олдимда қулади», — дейди улардан бири. «Уйда овқатланиб, машинада тунаяпмиз», — дейди бошқа бир ватандош. «Газета.uz» Туркиядаги ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди.