Қораўзак тумани ҳудудида 2 катта инвестициявий лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ахборот хизмати хабар берди.

2023 йил 7 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Бошлиғи Фарҳод Эрманов «Karakalpak sement» МЧЖ вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида президент томонидан «2022−2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси» даги ПП-60 сонли фармонига асос саноат соҳасида «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш ва қайта тикланувчи энергия ресурсларидан фойдаланиш усулларини кенгайтиришни йўлга қўйиш мақсадида Қораўзак тумани ҳудудида янгидан 2 катта инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш механизмлари бўйича суҳбат олиб борилди.

шамол  электр станцияси, қорақалпоғистон, қуёш электростанцияси

Биринчи лойиҳада 51,0 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали «Эко комплекс Қараўзек» лойиҳасини амалга ошириш, яъни 50 МВт кучланишига эга қуёш электр станциясини ишга тушириш назарда тутилган. Қурилиш ишлари давомида 280 фуқаронинг, қуёш электр станцияси ишга туширилганидан сўнг еса 150 фуқаро доимий ишга жойлаштирилади.

Иккинчи лойиҳада 110 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш орқали 110 МВт кучланишга эга шамол электр станциясини қуриш назарда тутилган. Бунда 51 миллион АҚШ доллари ўз ҳисобидан ва 59 миллион АҚШ доллари чет эл инвестицияси ҳисобидан амалга оширилиши режа қилинмоқда.

Лойиҳанинг қурилиш ишларида 150 фуқаро, шамол электр станцияси ишга туширилганидан сўнг 50 фуқаронинг бантлиги доимий тарзда таъминланиши маълум қилинган.