Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги хонадонда газ портлаши юз берди. Бу ҳақида Элликқалъа тумани ҳокими қарорида айтилган.

2023 йил 4 февраль куни соат тахминан 08:20 атрофида Элликқалъа туманидаги хонадонларнинг бирида йиғилиб қолган табиий газ портлаган. Оқибатда хонадон эгаси И.Н.нинг 1987 йили туғилган аёли З.Й. воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда туман ҳокими Сейдамат Авезов қарорига кўра, бахтсиз ҳодисанинг сабабларини ўрганиш ва дастлабки зарур чораларни кўриш кўрсатилди.