Қозоғистон президенти 5 апрель куни Ўзбекистонга келади
4 апрель 2024, 19:11

Қозоғистон президенти 5 апрель куни Ўзбекистонга келади

Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюради. У Хива шаҳрида икки давлат ўртасида ўтказиладиган музокараларда иштирок этади. Асосий мавзулар — ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, ҳамкорликни ривожлантириш.

Пойтахтда «Тошкент баҳори» опера ва балет фестивали ўтказилади
4 апрель 2024, 18:29

Пойтахтда «Тошкент баҳори» опера ва балет фестивали ўтказилади

7−28 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги академик катта театрида «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик санъаткорлар, Италия, Германия, Қозоғистон ва Россиядан таклиф этилган солистлар иштирок этади.

«Бюджет тақчиллигига нисбатан ҳам фискал қоидаларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўларди» — Тимур Ишметов
4 апрель 2024, 18:25

«Бюджет тақчиллигига нисбатан ҳам фискал қоидаларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўларди» — Тимур Ишметов

Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметов бюджет тақчиллиги бўйича мақсадларга эришиш учун фискал қоидаларни кенгайтириш ва такомиллаштириш, шунингдек, янги қоидаларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлигини айтди. «Бу йилги асосий масала — макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш», — деди у.

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида икки поғонага юқорилади
4 апрель 2024, 16:12

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида икки поғонага юқорилади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 2 поғона юқорилаб, 64-ўринни эгаллади. Осиёда эса 8-ўринни қайд этди. Рейтингни Аргентина, Франция ва Бельгия терма жамоалари бошқариб бормоқда.

Туркиядаги ўзбекистонликлар тармоқлардаги экстремистик контентлардан огоҳлантирилди
4 апрель 2024, 15:54

Туркиядаги ўзбекистонликлар тармоқлардаги экстремистик контентлардан огоҳлантирилди

Март ойида Туркияда ўзбекистонлик фуқаро ИШИДга алоқадорликда гумонланиб, қўлга олинганди. Бироқ айблов тасдиқланмагач, у қўйиб юборилди. Туркиядаги бош консулхона ижтимоий тармоқлардаги экстремистик каналларга кирмаслик, мутаассиблик руҳидаги нашида ва маърузаларни сақламасликни тавсия қилди.

Тошкентнинг Гулбозор маҳалласида туризм кўчаси очилди
4 апрель 2024, 15:49

Тошкентнинг Гулбозор маҳалласида туризм кўчаси очилди

Президент пойтахтнинг қадимий қисмида жойлашган, сайёҳлик кўчаси барпо этилган Гулбозор маҳалласида бўлди. Ҳудуд кечаю кундуз фаолият юритиши ва Шайхонтоҳур туманида ташкил этилаётган «туризм ҳалқаси»нинг бир қисми бўлиши мумкин.

Юнусободдаги 14 та давлат ташкилоти ўрнида амалга ошириладиган лойиҳалар учун йирик девелоперлар таклиф этилади
4 апрель 2024, 15:39

Юнусободдаги 14 та давлат ташкилоти ўрнида амалга ошириладиган лойиҳалар учун йирик девелоперлар таклиф этилади

Юнусобод туманида 14 та давлат ташкилоти 24,5 гектарни эгаллаб турибди. Бош вазир ва Тошкент ҳокимига йирик девелоперлар учун уларнинг ўрнида савдо объектлари қуриш таклифини бериш топширилди. Шунингдек, Евро-5 стандартидаги машиналар харид қилишнинг янги механизмлари ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида тайинловлар амалга оширилди
4 апрель 2024, 15:30

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида тайинловлар амалга оширилди

Абдурауф Абдуқаюмов Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Одилжон Тохиров эса ўринбосар этиб тайинланди. Шунингдек, Азамат Абдурахманов агентликнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиқ бўлди.

«Ҳоким топшириқ берди». Раҳбарларни Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа ҳокими ўринбосари иши текширилмоқда
4 апрель 2024, 15:21

«Ҳоким топшириқ берди». Раҳбарларни Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа ҳокими ўринбосари иши текширилмоқда

Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари Ўлмас Истамов қатор раҳбарларга Open Budget учун овоз йиғишда сусткашлик қилганини айтиб, уларни «ноинсоф» деб атади. «Кечгача 50 тадан овоз йиғмасанг, ҳаммангни йўқотаман», дея таъкидлаган Истамовга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

«Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Яшнобод филиали ўрнида 21 қаватли бино қурилади — президент
4 апрель 2024, 14:37

«Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Яшнобод филиали ўрнида 21 қаватли бино қурилади — президент

Пойтахтдаги Махтумқули кўчасида жойлашган «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Яшнобод филиали ўрнида 21 қаватли бино қуриш режа қилинмоқда. Президентнинг сўзларига кўра, бу ташаббусни банк раҳбари киритган. Бошқа банклар раҳбарларига ҳам худди шундай лойиҳаларни амалга ошириши бўйича кўрсатмалар берилди.

Тошкент шаҳри планетарийсига таъмирлаш ва бошқа харажатлар учун 1,4 млрд сўм ажратилди
4 апрель 2024, 14:21

Тошкент шаҳри планетарийсига таъмирлаш ва бошқа харажатлар учун 1,4 млрд сўм ажратилди

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов ва халқ депутатлари кенгаши томонидан Тошкент шаҳри планетарийсига макетлар сотиб олиш, жорий таъмирлаш, ёнғин хавфсизлиги тизимини йўлга қўйиш ҳамда кириш қисмига Planetariy сўзини ўрнатиш учун қарийб 1 млрд 450 млн сўм ажратилди.

Тошкентда 15 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши жароҳатланди
4 апрель 2024, 13:40

Тошкентда 15 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши жароҳатланди

Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида «КамАЗ» ва 14 та енгил автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди. Жароҳат олган 2 кишига биринчи ёрдам кўрсатилди. Ҳодиса катта тирбандликни келтириб чиқарди.

Тошкентдаги Юнусобод деҳқон бозорини олти қаватли қилиш таклиф этилмоқда
4 апрель 2024, 13:14

Тошкентдаги Юнусобод деҳқон бозорини олти қаватли қилиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон президентининг айтишича, хорижий инвесторлар Юнусобод деҳқон бозорига 40 миллион доллар сармоя киритиш ва уни ер остида икки қават, ер устида олти қаватли бозорга айлантиришни таклиф қилган. Унинг сўзларига кўра, бозор бир қаватли бўлгани учун «димиқиб кетган».

Комилжон Каримов Вестминстер университети ректорлигига қайтди
4 апрель 2024, 12:57

Комилжон Каримов Вестминстер университети ректорлигига қайтди

Олий таълим вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Комилжон Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори бўлди. У бу лавозимда 2015−2020 йилларда ҳам ишлаган. Яна бир собиқ вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова эса Фанлар академияси вице-президенти бўлди.

Олий таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
4 апрель 2024, 12:18

Олий таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Шохрух Далиев олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Отабек Маҳкамов эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Йирик ЙТҲ туфайли эски ТошМИ яқинида катта тирбандлик юзага келди (фото)
4 апрель 2024, 11:02

Йирик ЙТҲ туфайли эски ТошМИ яқинида катта тирбандлик юзага келди (фото)

Пойтахтдаги эски ТошМИ яқинидаги Махтумқули кўчасида иккита юк машинаси ва кўп сонли енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди — воқеа жойида бўлган «Газета.uz» мухбири 15 га яқин машинани санади. Марказ томон ҳаракат вақтинча тўхтаб қолди. Фото.

ДХХ уч нафар мансабдорни пора олишда гумонлаб, қўлга олди
4 апрель 2024, 10:39

ДХХ уч нафар мансабдорни пора олишда гумонлаб, қўлга олди

ДХХ Андижон, Қашқадарё ва Тошкентда катта миқдорда пора олаётган мансабдор шахсларни ушлади. Уларга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида 5-қаватдан қулаб вафот этган аёлнинг эри ушланди
4 апрель 2024, 09:53

Тошкент вилоятида 5-қаватдан қулаб вафот этган аёлнинг эри ушланди

Бекобод туманида эри билан жанжал вақтида 5-қаватдан ўзини ташлаб вафот этган аёлнинг эри ушланди. Аввалроқ унинг қўшнилари аёл пастга тушиб кетиши олдидан «яшашни истамайман, калтакларингдан тўйиб кетдим», дея бақирганини эшитганди.

Қозоғистонда 8 нафар ўзбекистонлик ЙТҲда вафот этгани бўйича ҳукумат комиссияси тузилди
4 апрель 2024, 09:50 1

Қозоғистонда 8 нафар ўзбекистонлик ЙТҲда вафот этгани бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Президент топшириғига кўра, Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасади Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга қайтарилади. Уларни олиб келиш ва дафн маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.

Истеъмол маҳсулотларидаги антипиренлар саратондан ўлим хавфини ошириши мумкин: тадқиқот
3 апрель 2024, 23:26

Истеъмол маҳсулотларидаги антипиренлар саратондан ўлим хавфини ошириши мумкин: тадқиқот

Тадқиқотчилар ёнувчанликни камайтириш учун турли хил истеъмол маҳсулотларига қўшиладиган ёнишдан сақлайдиган моддалар — антипиренлар саратон касаллигидан ўлим хавфини сезиларли даражада ошириши мумкинлигини аниқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг