ФИФА 4 апрель куни терма жамоалар рейтингини янгилади. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 поғонага юқорилаб, 64-ўринда қайд этилди.

Миллий терма жамоа Осиёда Япония (18-ўрин), Эрон (20), Жанубий Корея (23), Австралия (24), Қатар (34), Саудия Арабистон (53) ва Ироқдан (58) кейинги 8-ўринни эгаллади. Ўзбекистон 15 февралдан то 4 апрелгача 10.08 ФИФА очколарини жамғарган.

Рейтингни Аргентина, Франция ва Бельгия терма жамоалари бошқариб бормоқда. Кучли ўнликда, шунингдек, Англия, Бразилия, Португалия, Нидерландия, Испания, Италия ва Хорватия жой олган.

Ўзбекистон сўнгги ойда Жаҳон чемпионати саралаш мусобақаси доирасида Гонконг терма жамоаси билан икки марта (0:2, 3:0) мағлуб этди. Жамоа навбатдаги саралаш ўйинларини июнь ойида Туркманистон ва Эронга қарши ўтказади.