Тошкентнинг Махтумқули кўчасида пайшанба куни соат 10:30 атрофида камида 15 та автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда воқеа жойидан «Газета.uz» мухбири хабар берди.

ЙТҲда иккита оғир автомобиль, жумладан, бетон плиталар ортилган КамАЗ ва кўплаб автомобиллар иштирок этган. Баъзи машиналар жиддий шикастланган, бошқалари эса кичик зарар кўрган. Икки машина эса йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетган.

Ҳодиса туфайли йўлнинг тўртта қаторидан учтаси тўсилиб қолди ва узун тирбандлик юзага келди. Кейинроқ Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси билан чорраҳадан марказ томон ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилди.

Воқеа жойига ППХ ходимлари етиб келди ва автомобиллар очиқ бўлган битта қатордан ўта бошлади. Тез ёрдам шифокорлари жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқда.

Фото

бахтсиз ҳодиса, йтҳ

бахтсиз ҳодиса, йтҳ

бахтсиз ҳодиса, йтҳ

бахтсиз ҳодиса, йтҳ

бахтсиз ҳодиса, йтҳ

бахтсиз ҳодиса, йтҳ

бахтсиз ҳодиса, йтҳ