Тошкент шаҳри ЙҲХБ ахборот хизмати 4 апрель куни Яшнобод туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берди. «Газета.uz» аввалроқ йирик ЙТҲ туфайли эски ТошМИ яқинида катта тирбандлик юзага келгани ҳақида ёзганди.

Бошқарманинг билдиришича, соат 11:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида «КамАЗ» тиркамали юк автомашинаси ҳамда 14 та енгил автомашина (3 та Cobalt, 2 та BYD, 1 та Tracker, 1 та Spark, 1 та Damas, 2 та Nexia, 1та Cherry ва 3 та Lacetti) иштирокида мазкур ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.