Маълумки, кўпчилик муддатли тўлов тушунчасини эшитганда, албатта бошланғич бадал ва каттагина қўшимча фоизлар тўланиши керак деб ўйлайди. Аммо бошланғич бадал ва фоизсиз бўлиб тўлаш имкониятлари ҳам мавжуд. Масалан, «Ўзмиллийбанк»нинг Solfy муддатли тўлов картаси тақдим этадиган имкониятлар билан танишиб, бунга ўзингиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Биринчидан, Solfy муддатли тўлов картаси кўп турли маҳсулот ва хизматларни харид қилиш, тўловни эса 12 ой давомида бўлиб амалга ошириш имкониятини беради. Юртдошлар оилавий бюджетларини тўғри тақсимлаган ва унга зиён етказмаган ҳолда зарур маиший буюмларга эга бўлишлари мумкин. Шу йўл билан, муддатли тўлов картаси фойдаланувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширади.

Иккинчидан, Solfy муддатли тўлов картаси ойликдан ойликкача яшаш, зарур харидлар учун қаердан пул топиш кераклиги устида бош қотириш каби заруратлардан халос қилади.

Solfy картаси оилавий бюджетингизни саводли тақсимлаш орқали маиший буюмларни иш ҳақи картага тушганида эмас, айнан керак бўлган пайтида сотиб олиш имкониятини тақдим этади.

Solfy муддатли тўлов картасидан фойдаланиш орқали харидлар учун банк томонидан ортиқча фоиз ёки комиссия олиб қолинмайди, фақат xаражатингиз 12 ойлик тенг тўловларга тақсимланади.

Шу тариқа, Solfy сизга нафақат панд бермайди, балки ишончли ва айрилмас кўмакдошингизга айланади.

Батафсил маълумотга сайт, мобил илова ёки (+998) 78−777−72−72 орқали эга бўлишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.