Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга янги ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Хусусан, Ботир Нормаҳмадович Тоғаев вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

тайинловлар, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Ботир Тоғаев 1976 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. У 2001−2015 йиллар давомида вилоятнинг Шаҳрисабз, Китоб ва Касби туманларида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида, шунингдек, 2020 йилда Вазирлар Маҳкамаси Aграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибият мудири лавозимида фаолият олиб борган.

Шунингдек, Алишер Нематуллаевич Шукуров вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2020 йилнинг мартидан буён қишлоқ хўжалиги вазирининг иқтисод, инновацион ривожланиш ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

тайинловлар, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Алишер Шукуров 1983 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. У 2010−2013 йилларда собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасида Халқаро лойиҳалар мониторинги бўйича бош мутахассис, 2014−2020 йилларда БМТ ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари (раҳбар вазифасини бажарувчи) сифатида ишлаган.