16 сентябр куни Сабина Мустаева, Рухсора Эм, Масса, Далер Аметист, Далимжанов, DJ Bella, DJ Indigo, шунингдек MDH Top-10`га кирувчи артистлар — Artik ва Asti дуэти, Andro ва жаҳон миқёсидаги хедлайнер DJ Afrojack етти соат давомида саҳнада туриб томошабинларга мўжизали ва унутилмас лаҳзаларни улашишди. Тадбирнинг бошидан охиригача позитив энергия ва ритм нафақат асосий саҳнадан, балки боғ майдони бўйлаб ташкиллаштиришган интерфаол ҳудудлардан уфуриб турди. Фестивал меҳмонлари аквагрим ва граффити майдончасида стрит-арт яратган бўлса, интерфаол мусиқа ҳудудида ташриф буюрувчилар медиа хамкор Zo‘rTV саҳнасида рақсга тушиб, қўшиқ куйлашди. Фестивалнинг яна бир ҳамкори Yandex томонидан ташкиллаштирилган ҳудудда эса барабан чалиш, шунингдек Yandex хизматлари учун ваучерлар ва промокодлар ютиш имкони берилди.

cоке студио фест 2023, реклама

Coke Studio — турли маданиятлар ва жанрлардаги мусиқачиларни бирлаштирувчи платформадир. Унинг доирасида турли мусиқий тадбирлар ўтказилади. Coke Studio`нинг асосий миссияси — географик чегаралардан қатъи назар барча учун янги мусиқани очиш, мусиқанинг универсал тили орқали одамларни бирлаштириш ва унутилмас хотиралар ҳамда таассуротлар улашишдир. Ёш авлод учун бу ўзини кўрсатиш, мусиқа санъатини ўрганиш ва жаҳон трендларидан илҳом олиш имконидир. 2023 йил Ўзбекистон боғининг майдон бўйича миқёси туфайли Ўзбекистон Coke Studio Fest`нинг глобал тарихига йирик мусиқий воқеалардан бири сифатида кирди. Coke Studio Fest Ўзбекистондаги Coca-Cola компаниясининг 30 йиллик юбилейи арафасида ўтказилди.

Coke Studio Fest фестивали мусиқа ва санъат турли ёш ва қизиқишларга эга инсонларни бирлаштиришини кўрсатиб берди. Нафақат фестивал меҳмонлари, балки глобал юлдузлар билан бир саҳнадан туриб куйлаган ёш артистлар ҳам ундан илҳомланди.

Andro, Artik ва Asti саҳнадан туриб Ўзбекистонга илиқ кутиб олгани учун миннатдорлик билдиришди.

Ўзбекистондаги Coke Studio Fest учун эксклюзив дастур тайёрлаган DJ Afrojack чиқишида эса саҳна экранларида Thank You Uzbekistan ёзуви эътиборни тортди.

cоке студио фест 2023, реклама

«Аввал менинг глобал миссиям бўлмаган. Аммо ҳозир мен уни топдим. Мен жонли эфирлар ташкил қилиб, улар давомида болаларга мусиқа, катталарга эса диджейлик ва продюсерликни ўргатаман. Менга одамларга бу соҳа аслида қандай ишлашини тушунтириш, студияларда сэт тайёрлар жараёни, саҳнадаги фаолиятни кўрсатиш ёқади. Мен келажакда бу фаолиятни ривожлантириб, энди бошлаётган санъаткорлар учун эшикларни очмоқчиман. Агар сиз ўзбекистонлик диджей бўлсангиз, бизнинг ресурсларимиздаги жонли эфирларга эътибор қаратинг. Шунингдек, сиз ўз мусиқангизни тўғридан-тўғри лейблга ва у ердан барча стейкхолдерларга юборишингиз мумкин. Синаб кўриш ва интилиш доим муҳим. Сиз аёл ёки эркаклигингиз муҳим эмас, одамларга қизиқ ягона нарса бу — мусиқа. Сиз бу билан неча йил шуғулланганингиз ҳам қизиқ эмас. Агар кейинги трек тингловчига ёқмаса, шоунгизга ҳеч ким келмайди», — деди DJ Afrojack.

Afrojack билан интервюдан сўнг инфлюенсерлар ва блогерлар у билан эксклюзив фотосессияга таклиф қилинди ва унинг дасхатини олиш имкони берилди. Бу ҳам уларни илҳомлантирувчи ва ёрқин таассурот қолдирган ҳолат бўлди.

cоке студио фест 2023, реклама

Coke Studio Fest 2023 фестивали давомида волонтёрлар ичимликдан бўшаган пластик идишларни йиғишди. Барча пластик идишлар қайта ишлашга юборилди ва уларга иккинчи ҳаёт туҳфа қилинди. Экология, қайта ишлаш ва иқтисодий айланмаларга бағишланган Waste to Art арт-ҳудудида иштирокчилар рассом Элнур Эгамов билан биргаликда қайта ишланувчи материаллардан санъат асарлари яратди. Улар шу йўл билан оддий буюмлар илҳом ва гўзаллик манбаси бўла олишини исботлашди.

cоке студио фест 2023, реклама

Coca-Cola ва Go Wasteless лойиҳаси вакиллари ташриф буюрувчиларга чиқиндини саралаш ва қайта ишлашнинг аҳамиятини тушунтириб, пластикдан аксессуарлар ва тақинчоқлар, шунингдек кўзойнак учун ғилоф ясаш бўйича маҳорат дарси кўрсатди.

SanFa компанияси томонидан қайта ишланган пластикдан ясалган ўриндиқ чиқиндини саралаш муҳимлигини жонли мисолда кўрсатиб берди.

Coke Studio Fest 2023 мусиқа, санъат ва атроф-муҳитга ғамхўрлик кучи дунёни ижобий тарафга ўзгартиришини яна бир бор исботлади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.