22 сентябрь куни эрталаб ижтимоий тармоқларда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судининг «Док-1 Макс» сиропидан болалар ўлими иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтаётган бинога бомба қўйилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу иш бўйича суд жараёни ўз вақтида бошланмади, суд биноси олдида эса фавқулодда хизматлар ходимлари тўпланди.

Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтдаги айрим суд биноларида Тошкент шаҳри суди, ИИББ, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилаётганини маълум қилди.

Бу каби ўқув машғулотлари шаҳримизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек стратегик объектларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида режали равишда амалга оширилмоқда, — дейди бошқарма.

Фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўралди.