Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди, дея хабар қилди ЎзА вазирлик матбуот хизматига таянган ҳолда.
Жумладан, жорий йилнинг 20 февралидан буён вазир ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Сарвар Хамидов лавозимидан озод қилинди. Унинг бўшатилиш сабаби маълум қилингани йўқ.
Шунингдек, Олимхон Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Олимхон Рустамов ҳам 2023 йил февралида инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. Унгача 2019 йил сентябридан иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Унгача Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.