Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳрида фуқароларни АҚШга юборишни ваъда қилган шахсни ушлади.

Учтепа туманида Х.И. фуқаролар М.А., Б.С. ва А.А.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни айтган. Эвазига 46 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Чилонзор туманда эса Ҳ.Р. фуқаро Д.А.га танишлари ёрдамида Корея давлатига бориш учун виза олиб бериш ва ишга юбориши эвазига 1200 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.