Тошкент шаҳрининг Бектемир, Юнусобод, Сергели, Яккасарой туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади, дея хабар қилди «Ҳудудгаз Пойтахт».

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб сифатида кўрсатилган. Шу муносабат билан юқорида қайд этилган туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 6 октябрь куни газ таъминоти тўхтатилади.

Бектемир туманида 11:00 дан 15:00 гача:

  • «Ийк Ота» маҳалласи;
  • «Гулбоғ» маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 36 та.

Юнусобод туманида 10:00 дан 16:00 гача:

  • «Посира» маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 1 та.

Сергели туманида 14:00 дан 17:00 гача:

  • «Фароғатли» маҳалласи;
  • «Хонободтепа» маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 5 та.

Яккасарой туманида 10:00 дан 17:00 гача:

  • Қушбеги мавзесидаги 11 та кўп қаватли уйлар;
  • Бошлиқ кўчаси;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 11 та.