Коронавирус ҳолатлари сони ошди
18 июн 2020, 17:05

Коронавирус ҳолатлари сони ошди

Ўзбекистонда 33 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5730 тага етди. Янги ҳолатларнинг 23 таси Россия, БАА ва Қозоғистондан келиб, карантинга олинганлар орасида қайд этилди.

Тошкентда «Камаз» реклама устунига бориб урилиши оқибатида икки киши вафот этди
18 июн 2020, 16:51

Тошкентда «Камаз» реклама устунига бориб урилиши оқибатида икки киши вафот этди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида «Камаз» йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилди. ЙТҲ ва ёнғин оқибатида икки киши вафот этди.

Трамп Хитой мансабдорларига қарши санкция қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади
18 июн 2020, 16:30

Трамп Хитой мансабдорларига қарши санкция қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойда уйғурлар ва бошқа мусулмон озчилик гуруҳларга нисбатан тазйиқ ўтказган мансабдор шахсларга нисбатан санкция қўллаш борасидаги қонунни имзолади.

Тошкентда Туркия университетининг филиали ташкил этилади
18 июн 2020, 16:24

Тошкентда Туркия университетининг филиали ташкил этилади

Тошкентда Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этилади. Нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Чақалоқлар савдосида воситачиларнинг учдан бири — тиббиёт ходимлари — Танзила Нарбаева
18 июн 2020, 15:57

Чақалоқлар савдосида воситачиларнинг учдан бири — тиббиёт ходимлари — Танзила Нарбаева

Чақалоқлар савдосида воситачиларнинг 32 фоизи тиббиёт ходимлари. Шунингдек, чақалоқ сотиш сабаблари ўрганилганда, 9 таси айбини яшириш, 10 таси моддий манфаат учун экани маълум бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида коронавирус инфекцияси тасдиқланган
18 июн 2020, 15:25

Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида коронавирус инфекцияси тасдиқланган

18 июнь Тошкентда аниқланган 9 та коронавирус ҳолатларининг 2 нафари Вазирлар Маҳкамасининг ходимларида қайд этилган. 17 июнь куни аниқланган ҳолатлар орасида эса ички ишлар органи ходими ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖнинг 2 нафар мутахассиси ҳам бор.

Дунё бўйлаб авиақатновлар 65 фоизга қайта тикланди
18 июн 2020, 15:16

Дунё бўйлаб авиақатновлар 65 фоизга қайта тикланди

Коронавирус пандемияси бошланишидан олдин бир кеча-кундузда 181 мингта рейс амалга оширган авиакомпаниялар ҳозирда кунига 118 мингта рейсни амалга оширишмоқда.

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси этиб тайинланди
18 июн 2020, 13:23

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланган Дилшод Ахатов Дели шаҳрига жўнаб кетди. Аввалроқ, у ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.

Нурсултон Назарбаевда коронавирус касаллиги аниқланди
18 июн 2020, 12:18

Нурсултон Назарбаевда коронавирус касаллиги аниқланди

Қозоғистоннинг биринчи президенти ва мамлакатнинг хавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбаевда коронавирус касаллиги аниқланди. У масофадан туриб ишлашни давом эттираётганлиги айтилмоқда.

Қибрай туман ҳокимининг ўринбосари тадбиркордан $25 минг олаётганда ушланди
18 июн 2020, 11:56

Қибрай туман ҳокимининг ўринбосари тадбиркордан $25 минг олаётганда ушланди

Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг ўринбосари хусусий тадбиркорга ер майдонини сотишни ваъда бериб, 25 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Косон туманида яшовчи фуқаро маҳалладошига ўқ узди
18 июн 2020, 11:15

Косон туманида яшовчи фуқаро маҳалладошига ўқ узди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи фуқаро маҳалладошининг қараши ёқмагани учун «Макаров» кўринишидаги тўппончадан унга ўқ узиб, қулоғидан жароҳатлади.

Низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари ташкил этилади
18 июн 2020, 10:22

Низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари ташкил этилади

Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш учун апелляция кенгашлари ташкил этилади. Шунингдек, низоларни муқобил усулда ҳал қилиш билан шуғулланувчи Медиация марказлари ҳам тузилади. Эксперимент тариқасида, 1 июлдан Тошкентда давлат хизматлари марказларида низолашувчи фуқароларга медиатор хизматидан фойдаланиш учун алоҳида хоналар ажратилади.

Коронавирус беморлари сони 5700 нафарга яқинлашди
18 июн 2020, 10:07

Коронавирус беморлари сони 5700 нафарга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 15 нафарга ортиб, жами 5697 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.

Масжидда ўғирлик қилганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди
18 июн 2020, 09:35

Масжидда ўғирлик қилганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Тошкентда масжидга кириш жойида қолдирилган сумка ўғирлаб кетилди. Пойтахт ИИББ жиноят қидирув ходимлари гумонланувчининг шахсини аниқлаб, 22 ёшли шахсни қўлга олди.

Абдулазиз Хайдаров Пенсия жамғармасига раҳбар бўлди
18 июн 2020, 09:20

Абдулазиз Хайдаров Пенсия жамғармасига раҳбар бўлди

Ҳукумат қарорига биноан Абдулазиз Хайдаров Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланди.

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган суяксиз гўшт тўхтатиб қолинди
18 июн 2020, 09:05

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган суяксиз гўшт тўхтатиб қолинди

Жиззахдаги ЙПХ масканида Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган гўшт тўхтатиб қолинди. Гўшт суяксиз бўлгани учун қайси ҳайвонга тегишли экани ҳозирча номаълум, аммо қорамол ва қўй гўшти эмас, деган хулосага келинди.

Кун давомида 189 кишида коронавирус аниқланди (жами — 5682)
17 июн 2020, 23:55

Кун давомида 189 кишида коронавирус аниқланди (жами — 5682)

Ўзбекистонда кун давомида 189 та коронавирус ҳолати аниқланди. 169 та ҳолат карантиндагилар, 13 таси аҳоли орасида қайд этилди. 12 нафар беморнинг аҳволи оғир.

Бошқа ҳудудларда яшовчилар Тошкентда қарийб 13 мингта квартира сотиб олди
17 июн 2020, 23:13

Бошқа ҳудудларда яшовчилар Тошкентда қарийб 13 мингта квартира сотиб олди

Доимий прописка тўғрисидаги талаб бекор қилинганидан кейин бошқа ҳудудларда яшовчи фуқаролар Тошкентда қарийб 13 мингта, Тошкент вилоятида эса 2 мингдан ортиқ квартира сотиб олди. Бу уй-жой олди-сотди битимларининг қарийб 70 фоизини ташкил этади.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси мажлиси бўлиб ўтди
17 июн 2020, 22:24

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси мажлиси бўлиб ўтди

2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 22 фоизга камайган, бироқ чақалоқлар савдоси 2018 йилдаги 38 фоиздан 43 фоизга ошган. Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қуйган 259 нафар, иш ҳақларини ўз вақтида бермаган ва меҳнат шароитлари яратмаган 56 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди — Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.

Май ойида ички валюта бозоридаги операциялар ҳажми 1,2 млрд долларни ташкил этди
17 июн 2020, 22:02

Май ойида ички валюта бозоридаги операциялар ҳажми 1,2 млрд долларни ташкил этди

Май ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 1,2 млрд долларни ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 1,1 баробарга пасайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг