Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Абдулазиз Абдулахадович Хайдаров Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланди, дея хабар берди ЎзА.

Тайинловга қадар, Абдулазиз Хайдаров Молия вазирлигининг давлат органлари, прокуратура ва суд тизими фаолиятини молиявий таъминлаш бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.

Маълумот учун, 30 март куни Баҳром Ашрафхонов Пенсия жамғармаси раҳбарилигидан кетганидан бери бу лавозим бўш қолганди. Апрел ўрталарида у Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси этиб тайинланганди.