Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида «Камаз» русумли юк авто транспорти билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар киши вафот этган. Бу ҳақда Фавкулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 18 июнь куни соат 05:52 да Шайхонтоҳур тумани ТХАЙ кўчаси Ибн Сино 1-даҳасида содир бўлди. Йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилган. Натижада «Камаз»нинг мотор ва салон қисмида ёнғин келиб чиққан.

Юзага келган автоҳалокат ва ёнғин натижасида икки нафар фуқаро вафот этган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 05:56 да етиб борган ҳамда ёнғин 06:18 да тўлиқ бартараф этилган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.