17 июнь куни Ўзбекистонда 189 ҳолатда коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5682 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Янги ҳолатларнинг 169 таси Карантин муассасаларида, 13 таси аҳоли орасида (шундан 5 нафари Тошкент шаҳрида, 3 таси Бухоро вилоятида, яна 3 таси Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Сурхондарё вилоятида), қолган 7 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Шунигндек, 35 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг 31 нафари Тошкент шаҳридаги, 4 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5682 нафар бемордан 4131 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1532 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.

️Ҳозирда уй карантинида 28 636 нафар, стационар карантинда эса 22 055 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.