Қозоғистоннинг биринчи президенти ва мамлакатнинг хавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбаевда коронавирус касаллиги аниқланди. Бу ҳақда биринчи президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.

«Айни пайтда Қозогистон биринчи президенти ўзини-ўзи яккалаш тартибига амал қилмоқда. Афсуски, Элбошининг коронавирус инфекциясига қарши топширган охирги тест таҳлиллари ижобий натижа кўрсатди. Хавотирга ўрин йўқ», — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Нурсултон Назарбаев масофадан туриб ишлашни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон соғликни сақлаш вазири Елжан Биртанов ҳам коронавирус инфекциясига чалингани ҳақида хабар берилганди.