18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5730 (+33) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин марказидаги (Россия, БАА ва Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 5 нафари пойтахтимиздаги «Ўрикзор» савдо мажмуасида юк ташувчи бўлиб фаолият кўрсатиб, касаллиги тасдиқланган фуқаро билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилояти, 1 нафари Сирдарё вилояти худудига кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида ҳамда 1 нафари пойтахтда аҳоли орасида қайд этилган.

️Айни пайтда 4166 (+35) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. Бу умумий касалликка чалинганларнинг 72 фоизи шифо топганлигини билдиради.

️Ҳозирда мамлакатнинг ўн худудидаги даволаш муассасаларида 1545 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 12 нафари оғир аҳволда.