Ўзбекистон ва Беларусь президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10 август 2020, 22:48

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, ўзаро мулоқотни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Зоминда Lada-Largus ва Isuzu тўқнашуви натижасида икки йўловчи аёл вафот этди
10 август 2020, 21:35

Зоминда Lada-Largus ва Isuzu тўқнашуви натижасида икки йўловчи аёл вафот этди

Зоминда ўзидан олдиндаги машинани қувиб ўтмоқчи бўлган Lada-Largus ҳайдовчиси Isuzu юк машинаси билан тўқнашув содир этди. Натижада енгил автомобилнинг икки йўловчиси оламдан ўтди, тўрт киши, жумладан, икки бола жароҳатланди.

Ўзбекистонда карантин талаблари босқичма-босқич енгиллаштирилади
10 август 2020, 20:40

Ўзбекистонда карантин талаблари босқичма-босқич енгиллаштирилади

Президент раислигида ўтган йиғилишда фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди. Қашқадарё, Фарғона ва Бухорода енгиллатиш жараёни бошланган.

Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга йил охирида ташриф буюради
10 август 2020, 19:30

Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга йил охирида ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев декабрь ойида Жанубий Кореяга ташриф буюриши кутилмоқда. Ташриф коронавирус пандемияси сабабли кейинроқ муддатга кўчирилган.

Ўзбекистон толиб-маҳбусларнинг озод қилинишини олқишлади
10 август 2020, 18:52

Ўзбекистон толиб-маҳбусларнинг озод қилинишини олқишлади

Ўзбекистон Афғонистон Маслаҳат лоя жирғасининг 400 нафар толиб-маҳбусни озод қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлашини маълум қилди. Афғонлараро музокаралари шу ҳафта ичида бошланиши мумкин.

Судьялар олий кенгашига янги раҳбар тайинланди
10 август 2020, 18:28

Судьялар олий кенгашига янги раҳбар тайинланди

Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси этиб тайинлангани муносабати билан Олий суд раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

ЖССТ Ўзбекистонга 500 та кислород концентраторини жўнатди
10 август 2020, 17:51

ЖССТ Ўзбекистонга 500 та кислород концентраторини жўнатди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсонпарварлик ёрдами сифатида Ўзбекистонга 500 та кислород концентраторини жўнатди. Ҳафта охиригача лабораториялар учун зарур бўлган моддалар билан юкланган яна бир инсонпарварлик ёрдамининг келиши кутилмоқда.

Андижонда кафедра доценти 2 минг доллар олаётганда ушланди
10 август 2020, 17:47

Андижонда кафедра доценти 2 минг доллар олаётганда ушланди

Андижон вилоятида институтга киритиш эвазига 2 минг доллар олган кафедра доценти фирибгарлик устида ушланди.

Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади
10 август 2020, 17:09

Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

Ўзбекистон 2025 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.

Uzcard компаниясиниг таъсисчилари ўзгарди
10 август 2020, 16:28

Uzcard компаниясиниг таъсисчилари ўзгарди

Олдинроқ Uzcard компаниясининг 75 фоиз акциясига эга бўлган Ойбек Турсунов ҳозирда компания таъсисчиларининг рўйхатида йўқ. Эндиликда акцияларнинг 51 фоизи «Ўзмиллийбанк»га, 6 фоиздан акция «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака» банк, Ипотека-Банк ва «Алоқабанк» банкларига тегишли бўлса, қолган 25 фоиз акциялар жисмоний шахсларга тегишли.

Қибрайда жомадондан эркак кишининг жасади топилди
10 август 2020, 15:35

Қибрайда жомадондан эркак кишининг жасади топилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги гидроэлектрстанция ҳудудида жомадон ичидан эркак кишининг жасади топилди. Ўлимнинг «механик асфиксия» натижасида содир бўлгани хабар қилинди.

1 млн сўмгача маош оладиганлар сони кўпайди
10 август 2020, 15:12

1 млн сўмгача маош оладиганлар сони кўпайди

Коронавирус пандемияси даврида иқтисодий фаолликнинг секинлашуви иш ҳақи миқдорларининг пасайишига олиб келди. Жумладан, 1 млн сўмгача маош оладиганлар сони 100 минг кишига кўпайиб, 1,77 млн нафарга етди.

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони табриклади
10 август 2020, 14:49

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь президенти сайловида эришган ғалабаси билан қутлади.

Ярим йилда Давлат бюджети дефицити 6,7 трлн сўмни ташкил этди
10 август 2020, 13:41

Ярим йилда Давлат бюджети дефицити 6,7 трлн сўмни ташкил этди

2020 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси тўғрисида маълумот берилди. Унга кўра, январь-июнь ойларида Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн сўмни, харажатлари эса 64,8 трлн сўмни ташкил этиб, дефицит 6,7 трлн сўмга тенг бўлди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
10 август 2020, 13:22

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси деярли 22 сўмга қимматлаб, жами 10 231 сўм этиб белгиланди. Бу АҚШ миллий валютасининг иккинчи ҳафта ошиши. Евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Ҳафта ўрталарида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
10 август 2020, 13:08

Ҳафта ўрталарида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

Ҳафта ўрталарида ҳаво ҳарорати кундузи 30−35, кечаси 18−23 даражагача пасаяди. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Иш ҳафтасининг охирига келиб эса ҳарорат яна кўтарилиб, 33−38 даражага етиши кутилмоқда.

Беларусда президентликка сайлов якунлари эълон қилинди
10 август 2020, 12:49

Беларусда президентликка сайлов якунлари эълон қилинди

9 август куни Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 5 нафар номзод иштирок этди. 10 август куни мамлакат марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини эълон қилди ва унда 80,23% овоз билан амалдаги президент Александр Лукашенконинг қўли баланд келгани маълум бўлди.

Улуғбек шаҳарчасининг аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши чиқди
10 август 2020, 11:49

Улуғбек шаҳарчасининг аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши чиқди

Пойтахтдаги Мирзо Улуғбек туманига кирувчи Улуғбек шаҳарчасининг аҳолиси шаҳарчани Тошкент вилоятининг Қибрай туманига ўтказишга қарши чиқди. Уларнинг фикрича, бу шаҳарча ва у ерда жойлашган Ядро физикаси институтининг ҳолатини ёмонлашувига олиб келади. Аҳолининг очиқ хати 2700 га яқин имзо тўплаган.

Коронавирус ҳолатлари 30,8 мингдан ошди
10 август 2020, 10:07

Коронавирус ҳолатлари 30,8 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 211 нафарга ортиб, жами 30820 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 11 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар COVID-19 бемори вафот этди.

Коронавирус ҳолатлари сони 30 мингтага яқинлашди
9 август 2020, 01:58

Коронавирус ҳолатлари сони 30 мингтага яқинлашди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 29918 тага (кунлик ўсиш 693 та), соғайганлар — 21316 нафарга (+936), вафот этганлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумоти бўйича, 188 нафарга (+5) етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг