Молиявий саводхонликни оширишга қаратилган веб-сайт ишга туширилди
6 август 2020, 14:31

Молиявий саводхонликни оширишга қаратилган веб-сайт ишга туширилди

Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Марказий банк Finlit.uz ахборот-таълим веб-сайтини ишга туширди. Унда иқтисод, банк ва молия соҳасига тегишли мақолалар, ўқув материаллари эълон қилинади, интерактив хизматлар ва лойиҳалар доимий равишда янгиланиб, такомиллаштириб борилади.

Samsung янги Galaxy Note20 ва Note20 Ultra смартфонларини тақдим этди
6 август 2020, 14:22

Samsung янги Galaxy Note20 ва Note20 Ultra смартфонларини тақдим этди

Samsung янги Galaxy Note20 ва Note20 Ultra смартфонлари, Tab S7 ва S7+ планшетлари, Galaxy Watch3 «ақлли» соати, Galaxy Buds Live симсиз қулоқчинлари ва Galaxy Z Fold 2 букилувчан экранли смартфонларини тақдим этди.

Тожикистонда президент сайловлари куни эълон қилинди
6 август 2020, 14:18

Тожикистонда президент сайловлари куни эълон қилинди

Тожикистон парламентининг қарори билан 11 октябрь мамлакатда президент сайловлар куни деб эълон қилинди.

Тошкент соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди
6 август 2020, 13:52

Тошкент соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Ботирбек Исабеков эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У бошқармага 2019 йилнинг июнь ойидан раҳбарлик қилиб келаётганди.

«Миллий тикланиш» партияси тонировкани бепул қилишни таклиф қилди
6 август 2020, 13:50

«Миллий тикланиш» партияси тонировкани бепул қилишни таклиф қилди

«Миллий тикланиш» партияси Вазирлар Маҳкамасига автомобилларнинг ойналарини қорайтириш учун рухсатнома ва тўловларни бекор қилиш тўғрисида таклиф юборди.

Twitter Дональд Трампнинг аккаунтини чеклаб қўйди
6 август 2020, 12:52

Twitter Дональд Трампнинг аккаунтини чеклаб қўйди

Twitter Дональд Трампнинг саҳифасида COVID-19 ҳақида ёлғон маълумотларни ўз ичига олган видео пайдо бўлганидан кейин АҚШ президентининг аккаунти орқали пост ёзиш имкониятини чеклашга қарор қилди. Шунингдек, Facebook ҳам АҚШ президентининг жойлаган постини ижтимоий тармоқдан ўчириб юборди.

Россияда чет эллик талабаларнинг иш билан таъминланиши соддалаштирилди
6 август 2020, 12:11

Россияда чет эллик талабаларнинг иш билан таъминланиши соддалаштирилди

Россиядаги чет эллик талабаларга бўш вақтларида махсус рухсат ва патентсиз ишлашга рухсат берилди. Ишга жойлашиш учун улар фақат ўқув юртидан маълумотнома тақдим этишлари керак бўлади.

Самарада қолиб кетган ўзбекистонликлар ватанига қайтиш орзусида. Mash нашрининг видеорепортажи
6 август 2020, 11:59

Самарада қолиб кетган ўзбекистонликлар ватанига қайтиш орзусида. Mash нашрининг видеорепортажи

Mash нашри томонидан суратга олинган видеорепортажда Россия-Қозоғистон чегарасидаги ватанига қайтиш имкониятини кутаётган ўзбекистонликларнинг палатка лагеридаги ҳаёти акс эттирилган.

Олтин нархи рекорд даражага кўтарилди
6 август 2020, 11:39

Олтин нархи рекорд даражага кўтарилди

Олтин унцияси нархи тарихий рекорд даражага кўтарилиб, 2000 доллардан ошди. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров айнан ҳозир олтин-валюта захирасини сотиб, маблағларни мамлакат иқтисодиётини қутқаришга ва ишсизлар сони ортишининг олдини олишга йўналтириш мумкинлигини айтмоқда.

Тошкентда 4 та саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил этилди (рўйхат)
6 август 2020, 10:49

Тошкентда 4 та саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил этилди (рўйхат)

Пойтахтда коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тезкорлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида жами 3 084 та ўринли 4 та саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил қилинди.

Коронавирус ҳолатлари 28 мингдан ошди
6 август 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 28 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 276 нафарга ортиб, жами 28069 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 147 нафари Тошкент шаҳрида ва 129 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди.

Covid-19 ўсиш кўрсаткичи икки кун кетма-кет 746 та бўлди
6 август 2020, 06:46

Covid-19 ўсиш кўрсаткичи икки кун кетма-кет 746 та бўлди

Кун давомида аниқланган коронавирус ҳолатлари сони бир кун аввалги сингари 746 та бўлиб, жами 27793 тага етди.

Variety: Тиллаевларнинг Лос-Анжелесдаги учта вилласи сотувга қўйилди
5 август 2020, 21:14

Variety: Тиллаевларнинг Лос-Анжелесдаги учта вилласи сотувга қўйилди

Variety нашри Лос-Анжелесдаги Голливуд тепаликларида жойлашган умумий қиймати 18,9 млн долларлик учта вилланинг бир вақтда сотувга қўйилгани ҳақида хабар қилди. Қайд этилишича, объектлар Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тиллаевга тегишли.

ЮНЕП: Яшил фасад ва оқ томлар иссиқликни сақлашга ёрдам беради
5 август 2020, 20:50

ЮНЕП: Яшил фасад ва оқ томлар иссиқликни сақлашга ёрдам беради

Шаҳарларда ҳароратни пасайтириш учун табиатнинг ўзи кифоя, деб ҳисоблайди БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП). Бунинг учун мутахассислар фасадларни кўкаламзорлаштириш ва уйларнинг томларини боғлар билан ўраш ёки уларни оқ рангга бўяшни тавсия қилмоқда.

Самара шаҳридан 1000 га яқин ўзбекистонлик поезд орқали уйларига қайтарилади
5 август 2020, 19:36

Самара шаҳридан 1000 га яқин ўзбекистонлик поезд орқали уйларига қайтарилади

Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар яқин кунларда поезд билан уйларига олиб келинади. Аввалроқ муҳожирларнинг, шу жумладан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларининг Самара вилоятидаги назорат пунктидан ўтишга уринаётгани ҳақида хабар берилган эди.

UzAuto Motors фаолиятида қонунбузарликлар аниқланди
5 август 2020, 18:59

UzAuto Motors фаолиятида қонунбузарликлар аниқланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган текширувда UzAuto Motors автомобилларига нархларни шакллантиришда айрим харажатларни ошириб киритганлиги ва рақобат тўғрисидаги бошқа қонунбузарлик аломатлари аниқланди, дея хабар берди депутат Расул Кушербаев.

Aфсоналар қаерларга етаклайди. Aмир Темур ғорига экспедиция
5 август 2020, 18:00

Aфсоналар қаерларга етаклайди. Aмир Темур ғорига экспедиция

Навқирон Темур ҳақидаги афсонада айтилишича,у буюк саркарда бўлишидан олдин Қашқадарё вилоятидаги Қалъаи Шерон дарасидаги баланд тоғли ғорда бўлажак жанглар учун ўз қўшинини машқ қилдирарди. Саёҳатчи Шароф Эгамбердиев 600 йилдан сўнг Темур ғорига экспедицияни амалга оширди.

Сирдарё вилоятидаги қурилишларда 2,5 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди
5 август 2020, 16:36

Сирдарё вилоятидаги қурилишларда 2,5 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди

Сирдарё вилоятида кўп қаватли уйлар қурилишларида деярли 2,5 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бош прокуратура барча ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатди, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Ливан президентига ҳамдардлик билдирди
5 август 2020, 15:57

Шавкат Мирзиёев Ливан президентига ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Ливан Республикаси президенти Мишель Аунга Байрутда юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Остон Ўрунов «Спартак» футбол клубига ўтди
5 август 2020, 15:40

Остон Ўрунов «Спартак» футбол клубига ўтди

«Уфа» футболчиси, 19 ёшли ўзбекистонлик Остон Ўрунов расман Москванинг «Спартак» клубига ўтди. У «қизил-оқлар» билан узоқ муддатли шартнома тузди. Ёш футболчи 20-рақам остида тўп суради. Трансфер суммаси эълон қилинмади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг