Андижонда кафедра доценти 2 минг доллар олаётганда ушланди
10 август 2020, 17:47

Андижонда кафедра доценти 2 минг доллар олаётганда ушланди

Андижон вилоятида институтга киритиш эвазига 2 минг доллар олган кафедра доценти фирибгарлик устида ушланди.

Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади
10 август 2020, 17:09

Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

Ўзбекистон 2025 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.

Uzcard компаниясиниг таъсисчилари ўзгарди
10 август 2020, 16:28

Uzcard компаниясиниг таъсисчилари ўзгарди

Олдинроқ Uzcard компаниясининг 75 фоиз акциясига эга бўлган Ойбек Турсунов ҳозирда компания таъсисчиларининг рўйхатида йўқ. Эндиликда акцияларнинг 51 фоизи «Ўзмиллийбанк»га, 6 фоиздан акция «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака» банк, Ипотека-Банк ва «Алоқабанк» банкларига тегишли бўлса, қолган 25 фоиз акциялар жисмоний шахсларга тегишли.

Қибрайда жомадондан эркак кишининг жасади топилди
10 август 2020, 15:35

Қибрайда жомадондан эркак кишининг жасади топилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги гидроэлектрстанция ҳудудида жомадон ичидан эркак кишининг жасади топилди. Ўлимнинг «механик асфиксия» натижасида содир бўлгани хабар қилинди.

1 млн сўмгача маош оладиганлар сони кўпайди
10 август 2020, 15:12

1 млн сўмгача маош оладиганлар сони кўпайди

Коронавирус пандемияси даврида иқтисодий фаолликнинг секинлашуви иш ҳақи миқдорларининг пасайишига олиб келди. Жумладан, 1 млн сўмгача маош оладиганлар сони 100 минг кишига кўпайиб, 1,77 млн нафарга етди.

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони табриклади
10 август 2020, 14:49

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь президенти сайловида эришган ғалабаси билан қутлади.

Ярим йилда Давлат бюджети дефицити 6,7 трлн сўмни ташкил этди
10 август 2020, 13:41

Ярим йилда Давлат бюджети дефицити 6,7 трлн сўмни ташкил этди

2020 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси тўғрисида маълумот берилди. Унга кўра, январь-июнь ойларида Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн сўмни, харажатлари эса 64,8 трлн сўмни ташкил этиб, дефицит 6,7 трлн сўмга тенг бўлди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
10 август 2020, 13:22

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси деярли 22 сўмга қимматлаб, жами 10 231 сўм этиб белгиланди. Бу АҚШ миллий валютасининг иккинчи ҳафта ошиши. Евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Ҳафта ўрталарида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
10 август 2020, 13:08

Ҳафта ўрталарида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

Ҳафта ўрталарида ҳаво ҳарорати кундузи 30−35, кечаси 18−23 даражагача пасаяди. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Иш ҳафтасининг охирига келиб эса ҳарорат яна кўтарилиб, 33−38 даражага етиши кутилмоқда.

Беларусда президентликка сайлов якунлари эълон қилинди
10 август 2020, 12:49

Беларусда президентликка сайлов якунлари эълон қилинди

9 август куни Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 5 нафар номзод иштирок этди. 10 август куни мамлакат марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини эълон қилди ва унда 80,23% овоз билан амалдаги президент Александр Лукашенконинг қўли баланд келгани маълум бўлди.

Улуғбек шаҳарчасининг аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши чиқди
10 август 2020, 11:49

Улуғбек шаҳарчасининг аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши чиқди

Пойтахтдаги Мирзо Улуғбек туманига кирувчи Улуғбек шаҳарчасининг аҳолиси шаҳарчани Тошкент вилоятининг Қибрай туманига ўтказишга қарши чиқди. Уларнинг фикрича, бу шаҳарча ва у ерда жойлашган Ядро физикаси институтининг ҳолатини ёмонлашувига олиб келади. Аҳолининг очиқ хати 2700 га яқин имзо тўплаган.

Коронавирус ҳолатлари 30,8 мингдан ошди
10 август 2020, 10:07

Коронавирус ҳолатлари 30,8 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 211 нафарга ортиб, жами 30820 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 11 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар COVID-19 бемори вафот этди.

Коронавирус ҳолатлари сони 30 мингтага яқинлашди
9 август 2020, 01:58

Коронавирус ҳолатлари сони 30 мингтага яқинлашди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 29918 тага (кунлик ўсиш 693 та), соғайганлар — 21316 нафарга (+936), вафот этганлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумоти бўйича, 188 нафарга (+5) етди.

«ОАВ ва блогернинг „овозини ўчиришга“ уриниш билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди» — Комил Алламжонов
8 август 2020, 23:45 1

«ОАВ ва блогернинг „овозини ўчиришга“ уриниш билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди» — Комил Алламжонов

Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов бир қатор блоггерлар ва журналистларнинг Telegram-аккаунтларини бузишга бўлган уринишларни изоҳлаб, матбуотнинг «овозини ўчиришга» уриниш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини айтди. Шунингдек, у Facebook га кириш билан боғлиқ муаммоларга қарамай, фойдаланувчилар барибир киришда давом этишларини таъкидлади.

Андижон ва Сурхондарёда 600 млн сўм бюджет маблағларининг талон-торож қилинганлиги аниқланди
8 август 2020, 22:18

Андижон ва Сурхондарёда 600 млн сўм бюджет маблағларининг талон-торож қилинганлиги аниқланди

Бош прокуратура икки вилоятда бюджет маблағларининг талон-торож қилинганлик ҳолатлари аниқланганини эълон қилди. Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида ишламаётган ишчиларга иш ҳақи ва нафақалар тўланган — 240 млн сўмга яқин маблағлар талон-торож қилинган. Сариосиё тумани Халқ таълими бўлими ҳисобчиси бир неча йил давомида 355,3 млн сўмни талон-торож қилганликда айбланмоқда.

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими ўз вазифасидан озод этилди
8 август 2020, 21:44

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими ўз вазифасидан озод этилди

Бахтиёр Шомуродов Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими лавозимини тарк этди. Вақтинчалик унинг вазифасини ҳокимнинг биринчи ўринбосари Мурод Исабоев бажаради.

Бош вазир Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарларига ҳайфсан берди
8 август 2020, 21:25

Бош вазир Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарларига ҳайфсан берди

Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов, шунингдек унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ва Азизбек Икромовга ҳайфсан берилди. Бош вазир кам таъминланган оилаларга бир марталик молиявий ёрдамни кечиктирган айрим маҳалла раисларининг ҳаракатларини танқид қилди.

Ўзбекистонда бошқача ёз. Алексей Тудаковнинг суратлардаги ҳикояси
8 август 2020, 13:00

Ўзбекистонда бошқача ёз. Алексей Тудаковнинг суратлардаги ҳикояси

«Газета.uz» иқтидорли ҳаваскор фотографлардан ўтган ойлар давомида суратга туширилган Ўзбекистон кўчаларидаги ҳаёт манзараларини бўлишишни сўради.

Бекободда маҳалла раиси муҳтожларга ажратилган пулларни талон-торож қилди
8 август 2020, 12:23

Бекободда маҳалла раиси муҳтожларга ажратилган пулларни талон-торож қилди

Бекободда МФЙ раиси маҳалласида яшамайдиган ва муҳтож бўлмаган 26 фуқарога 101,5 млн сўм нафақа тайинлаб, 31,6 млн сўмини тўлаб бергани аниқланди.

Уйда тайёрлаймиз: мазали кечки овқат
8 август 2020, 10:30

Уйда тайёрлаймиз: мазали кечки овқат

Кечки овқат учун «Гўшт Сай», «Қиймадан тайёрланган қуш уяси», «Товуқли тоблатма» ва яна бошқа мазали ва қизиқарли таомлар Zira.uz томонидан тузилган таомлар рўйхатида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг