Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи декабрь ойида амалга оширилиши режалаштирилмоқда, дея хабар берди The Korea Times.

Жанубий Корея Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг юқори лавозимли ходими режалаштирилган ташриф асосан COVID-19 сабабли қолдирилганини маълум қилган. «Сентябрь ойига режалаштирилган олдинги ташриф декабрь ойида амалга оширилади», — дея аниқлик киритган у.

«Ташрифдан ташқари, ҳозирда икки мамлакат ўртасида имзоланадиган эркин савдо тўғрисида икки томонлама битимнинг иқтисодий таъсирни аниқлаш учун бир неча қўшма техник-иқтисодий тадқиқотлар олиб борилмоқда», — деб ёзади корейс нашри.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг Корея Республикасига сафари 6−7 июль кунлари инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Сеулга амалий ташрифи давомида режалаштирилган эди.