9 август куни Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Эълон қилинган сайлов натижаларига кўра, мамлакатнинг амалдаги раҳбари Александр Лукшенконинг қўли баланд келгани маълум бўлди, дея хабар берди РИА Новости.

Аҳолининг сайловларда қатнашиш даражаси 84,23% ни ташкил этди. Унда давлат раҳбари лавозимига 5 нафар номзод даъвогарлик қилди. Якуний натижаларга кўра, 80,23% овоз билан Александр Лукашенко (партиясиз) қолган номзодлардан устун келди.

Сайловларда қолган номзодлар: Светлана Тихановская (партиясиз) — 9,9% овоз, Анна Канопацкая (партиясиз) — 1,68%, Сергей Черечень («Грамада» партиясидан) — 1,13%, Андрей Дмитриев (партиясиз) — 1,04% овоз тўплаган. Шунингдек, 6,02% овоз берувчи ҳаммага қарши овоз берган.

Маълумот берилишича, сайловларда ҳеч қандай қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмаган. Шундай бўлса-да, сайлов натижаларидан норозилик ҳолатлари кузатилган.