8 август куни Ўзбекистонда 693 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Хоразм ҳамда Навоий вилоятларида жами 936 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 29 918 нафар бемордан 21 316 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 71 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 414 нафар бемордан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.