Андижон вилоятида кафедра доценти олийгоҳга киритиш эвазига 2 минг доллар олаётганда ушланди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилди. Унда Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти Г.Қ. дастлаб фуқаро Ш. Б.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, 8 минг доллар талаб қилади. Бироқ ҳозирда институтга ҳужжатларни топшириш муддати ўтганлигини маълум қилиб, Қирғизистоннинг Ўш давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига талаб қилинган пуллардан
2 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан кафедра доценти Г.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.