2025 йилда «Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот Telegram-канали хабар берди.

Қарорга кўра, Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида «Тошкент-2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

Шунингдек қарор билан, «Тошкент-2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.