Жиззах вилоятида қопқонга тушган айиқ қутқарилди, дея хабар берди Давлат экология қўмитасининг матбуот хизмати.

Унга кўра, 26 август куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Бахмал давлат ўрмон хўжалиги Узунбулоқ бўлими Каттасой айланмаси ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан қўйилган қопқонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган айиқ тушганлиги маълум бўлди.

Маҳаллий аҳоли томонидан ушбу ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушгач, тегишли идоралар — Давлат экология қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари баён этилган манзилга етиб борган.

Таъкидланишича, ҳозирда айиқни қутқариш ва даволаш муолажа ишлари олиб борилмоқда.