26 август куни Ўзбекистонда 390 та коронавирус ҳолати аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ҳамда Андижон вилоятларида жами 579 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 054 нафар бемордан 36 562 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 91 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 199 нафар бемордан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда.