Чўзилиб кетган карантин кўпчиликка харажатларни қайта кўриб чиқишга эҳтиёж борлигини эслатди, бироқ бу ҳақиқатан ҳам муҳим харидлардан воз кечиш учун сабаб бўла олмайди. Масалан, янги смартфондан: ахир ҳозирги муаммоли пайтларда оила аъзолари ва дўстлар билан алоқада бўлиш жуда муҳим. Кимдир учун эса бу онлайн билим олишнинг ягона воситаси бўлиши мумкин. Айниқса ҳозир, гаджетлар ва бошқа кўплаб маҳсулотларни оила бюджетига зарар етказмасдан уйдан чиқмасдан, бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри сотиб олиш мумкин.

Сrediton.uz интернет-дўкони электроника ва маиший техника жиҳозларини бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш жараёнини иложи борича соддалаштириш мақсадида ташкил этилган. Бугунги кунда, crediton.uz смартфонлар, маиший электроника, ошхона техникаси ва бошқа кўплаб маҳсулотларни қулай шартларда онлайн-бўлиб тўлаш форматида таклиф қилади.


Бундан ташқари, crediton.uz — бу банк кредити эмас. Уни расмийлаштириш учун банкка бориш шарт эмас: харид дарҳол интернет-дўкон ҳамкорлари томонидан амалга оширилади, расмийлаштириш жараёни эса бор-йўғи 30 дақиқани ташкил этади.

Харид учун сайтда керакли маҳсулотни танлаш, бўлиб тўлаш учун расмийлаштирилган аризага паспорт фотосурати ва пластик картани илова қилиш керак ва бир неча соатдан сўнг курьер қўлидан янги маҳсулотни олишингиз мумкин. Ҳаммаси онлайн режимда, ортиқча оворагарчиликсиз, асаббузарликсиз ва операторнинг жонга тегадиган қўнғироқларисиз амалга ошади. Ундан кейин эса харидни ойма-ой тенг бўлаклаб тўлаш қолади холос. Пул автоматик тарзда ойда бир марта пластик картадан ечиб олинади.

Сrediton.uz дан онлайн хариднинг 5 та афзаллиги

15 ойгача муддат берилиши. Сrediton.uzнинг асосий ҳамкори Alif Shop шарофати билан маҳсулотларни 9 ойдан 15 ойгача бўлган муддатда бўлиб-бўлиб тўлашингиз мумкин. Масалан, 43 дюйм экранли янги Samsung телевизорини олдиндан тўловсиз сотиб олиб, уни бутун оила билан томоша қилиш ва 15 ой давомида ойига 445 минг сўмдан тўлаб бориш мумкин. Шунинг учун, ҳатто катта харидларни амалга ошириб ҳам, оила бюджетида етишмовчилик юзага келишидан хавотирланмаса ҳам бўлади.


Ҳамкорларнинг катта танлови. Харидни янада қулайроқ қилиш мақсадида crediton.uz ҳамкорлари Zmarket ва Uniredдан ҳам бўлиб тўлаш шарти билан маҳсулотларни таклиф қилади. Бундан ташқари, дўкон маҳсулотларини Joyda мобил иловасида ҳам сотиб олиш имкони мавжуд.

30 дақиқалик онлайн-расмийлаштириш. Сайтда аризани тўлдириш учун 10 дақиқадан ортиқ вақт сарфланмайди. Барча ҳужжатлар онлайн тарзда жонли мулоқот заруратисиз илова қилинади, демакки, оператор қўнғироқ қилиб, ортиқча савол бермайди. Аризани кўриб чиқиш 10−15 дақиқани олади, шундан сўнг харидорнинг телефонига натижа тўғрисидаги СМС-хабар юборилади. Тасдиқлаш фоизи одатда камида 80% ни ташкил қилади.

Талаб қилинадиган ҳужжатларнинг минималлиги. Бўлиб тўлашни расмийлаштиришда паспорт фотосурати, ЖШШИР ва пластик карта талаб қилинади. Харидорларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимояланганлиги сабабли бузғунчилар ўғирлолмайдилар.

Фақатгина «оқ маҳсулотлар». Сrediton.uz Ўзбекистондаги расмий маҳсулот ва ускуналар етказиб берувчилари билан тўғридан-тўғри ишлайди. Сайтдаги барча маҳсулотлар сертификатланган ва расмий божхона назоратидан ўтган, шунинг учун улар ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатланади. Барча мобил телефонлар аллақачон UzIMEI маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган.


Қандай қилиб олдиндан тўловсиз смартфон харид қилиш мумкин?

Масалан, Xiaomi Redmi Note 9 4/128GB смартфонини 15 ой муддатга расмийлаштириш жараёнини кўриб чиқамиз.

  1. Смартфон тасвирланган саҳифада «Расмийлаштириш» тугмасини босиб, ҳамкор сифатида Alif Shopни ва 15 ой муддатни танлаш керак.
  2. Сўнг пластик карта реквизитлари, мобил телефон рақами, ЖШШИРни кўрсатиб, паспорт фотосуратини прописка саҳифаси билан бирга илова қилиш ва «буюртмани расмийлаштириш» тугмасини босиш керак.
  3. Сайтда СМС хабар орқали келган тасдиқлаш кодини кўрсатиш керак.
  4. 30 дақиқа ичида тўловни тўлаш учун аризани кўриб чиқиш натижалари билан СМС хабарни кутиш керак.
  5. Ижобий қарор қабул қилинса, курьер 24 соат ичида Тошкент бўйлаб янги смартфонни олиб келади ва уни шахсан қўлингизга топширади.

Кейинчалик 15 ой давомида харидорнинг пластик картасидан ҳар ой 270 минг сўм ечиб олинади.

Муҳим маълумот: Бўлиб тўлаш шарти билан харид 24 ёшдан 65 ёшгача бўлган, муқобил маош олувчи Ўзбекистон фуқаролари томонидан расмийлаштирилиши мумкин. Расмийлаштириш учун Тошкентда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги маълумот, агар бўлмаса, пойтахтдаги иш берувчидан маълумотнома илова қилиниши керак.

Crediton.uz хизмат кўрсатиш сифатини ва умуман сайт юритилишини яхшилаш устида доимий равишда ишламоқда. Компания фотосуратдаги паспорт маълумотларини аниқлашни автоматлаштириш усулини йўлга қўймоқда, бу эса ариза тўлдириш вақтини 3−5 дақиқагача қисқартиради.

Бир неча ҳафтадан сўнг эса сайт янги дизайнга эга бўлади. Таҳлилларга таянган ҳолда, ишлаб чиқувчилар сайт интерфейсини тўлиқ қайта ишлаб чиқдилар, бу эса уни янада тезкор ва қулайроқ қилади.

Тўлиқроқ маълумот олиш учун (+998) 78−113−04−08 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сайт: crediton.uz
Telegram: t.me/creditonuz_support
Facebook: fb.com/crediton.uz
Instagram: @crediton.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.