27 август куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40195 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 90 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, яна 3 нафари Навоий вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 3 338 киши даволанмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 139 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда касаллик қайд этилган жами 40 195 нафар бемордан 36 562 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 91 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 83 ёшли А.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.