Марғилон шаҳрида Cobalt ва Spark автомобилларининг тўқнашуви оқибатида икки нафар 22 ёшли йигит ҳалок бўлди, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, 26 август куни соат соат 01:00 ларда, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Ҳиёбон кўчасидан ўтган кўприк устида ҳайдовчи 1998 й.т. А.Р. «Кобальт» русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш жойида рул бошқарувини йўқотиб, ажратиб турувчи бордюр устидан харакатланиб ўтиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1986 й.т. Ш. А. бошқарувидаги «Спарк» русумли автомобиль билан тўқнашган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида «Кобальт» русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли А.Р. воқеа жойида ва йўловчиси 22 ёшли М.Ғ. шифохонада вафот этишган. «Спарк» русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Ш. А., йўловчилари 46 ёшли Х.М. ва 30 ёшли А.О.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Таъкидланишича, мазкур ЙТҲ юзасидан 26 август куни Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати