Тошкентнинг иккита туманида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди, дея ИИББ матбуот хизмати.

Подполковник Эргашев Элёр Урдушевич Тошкентнинг Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Элёр Эргашев Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Полковник Абдуразаков Абдувосит Абдулхаевич Тошкент шаҳар Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Абдувосит Абдуразаков ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакил лавозимида хизмат қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни президентнинг Бектемир туманига сафаридан сўнг, барча тўртта сектор раҳбарлари — ҳоким, прокурор, ИИО ФМБ бошлиғи ва солиқ инспекцияси раҳбари лавозимидан бўшатилганэди. Кеча Жаҳонгир Иброҳимов Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокими этиб тасдиқланди.