Мўйноқ шаҳридаги аэропорт қайта таъмирланиб, янги кўринишда ишга туширилди, дея маълум қилди Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

26 август куни янги ушбу аэропортга Тошкентдан йўловчи парвозини амалга оширган Airbus А-320 самолёти қўнди.


Фото: Қорақалпоғистон хабар агентлиги

Маълумот учун, Мўйноқ аэропорти 1947 йилда қурилган бўлиб, у 3-тоифага эга аэродром сифатида «Ан-24», «Як-40» ва бошқа енгил самолётларни ва барча турдаги вертолётларни қабул қила олган.

2019 йилнинг январь ойида Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, Мўйноқ тумани барча зарурий инфратузилмага, жумладан, инновацион мактаб, спорт объектлари, даволаш-профилактика муассасалари, замонавий аэропорт, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар дам олиш марказларига эга бўлган замонавий шаҳарчага айлантирилиши кўзда тутилган.