Ўзбекистонда 1 октябрга қадар барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари марказлашган тартибда бепул гриппга қарши эмланади. Бу ҳақда президентнинг 26 августдаги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида сўз боради.

Гриппга қарши эмланадиган ходимлар сони қарийб 1,5 млн нафарни ташкил этади, дея маълум қилди «Ўзбекистон 24» телеканали.

Аввалроқ коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромов сентябрь ойида аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш учун тайёргарлик кўраётганини эълон қилган, шунингдек, аралаш инфекция хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.