Ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш мақсадида ўқув йили бошида айрим фанларнинг вақтинчалик ўтилиши тавсия этилмайди, дея хабар берди Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби.

Ўқув йили бошида вақтинчалик ўтилиши тавсия этилмайдиган фанлар қуйидагилар:

  • жисмоний тарбия;
  • чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик;
  • мусиқа маданияти;
  • тасвирий санъат ва чизмачилик;
  • технология;
  • тарбия фанлари.

Хабарда айтилишича, ушбу фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали ўзлаштириб борилади.

«Шуни аълоҳида таъкидлаш керакки, мазкур фанлардан дарс бераётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи тўлиқ сақлаб қолинади ва улар мактабдаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга жалб этилади», дейилади ХТВ матбуот котиби хабарида.