3 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши, шу жумладан, уч яшар қиз ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳатланди, дея хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси матбуот хизмати.

Соат 10:00 атрофида BMW русумли автомашина ҳайдовчиси, 39 ёшли Б.У. Чуст тумани Варзик-Қорақўрғон автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилган.

Оқибатида автомашинада бўлган 2 нафар йўловчи — 33 ёшли М.У. ва унинг 3 ёшли қизи Р.У. ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.